https://sputniknews.uz/20230120/tezlik-60kmgacha-cheklangan-kochalarda-jarimaga-tortish-qachon-boshlanadi---iiv-31615111.html
Тезлик 60кмгача чекланган кўчаларда жаримага тортиш қачон бошланади - ИИВ
Тезлик 60кмгача чекланган кўчаларда жаримага тортиш қачон бошланади - ИИВ
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент марказида яқинда тезлик 60кмгача чекланган йўлларда ҳайдовчиларни жаримага тортиш қачон бошланишини ИИВ тушунтириб берди. 20.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-20T20:12+0500
2023-01-20T20:12+0500
2023-01-20T20:12+0500
жамият
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
камера
жарима
иив
автомобиль йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20564408_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b0391487fc3f5c12801750cc6b425447.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Тошкент марказида яқинда киритилган тезлик чекловларини бузган ҳайдовчиларни жаримага тортиш қачон бошланиши ҳақидаги саволларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов жавоб берди. - Қачондан бошлаб йўл ҳаракати иштирокчилари тезликни оширганлиги учун жаримага тортила бошланади? - Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнг амалга оширилади. Кўчаларда таъқиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича доимий оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали фуқароларимиз ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади. - Ҳайдовчи 60 километр соат тезликда юриш белгиланган кўчанинг тугаганини қандай билади? Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига кўра юқори тезлик чекланган кўчалар хатловдан ўтказилиб тегишли белгилар босқичма босқич ўрнатилади ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади. Бугунги кунда ҳаракат иштирокчилари ушбу янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари лозим бўлади. Эслатиб ўтамиз, 17 январдан бошлаб Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўли бўйлаб барча кўчларда тезлик 60 км/соат билан чекланган эди. Бундан олдин 70 км/соат эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20564408_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_af235db063d7d469a906e486549233b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб) , камера, жарима, иив, автомобиль йўли
жамият, йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб) , камера, жарима, иив, автомобиль йўли
Тезлик 60кмгача чекланган кўчаларда жаримага тортиш қачон бошланади - ИИВ
Тошкент марказида яқинда тезлик 60кмгача чекланган йўлларда ҳайдовчиларни жаримага тортиш қачон бошланишини ИИВ тушунтириб берди.
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Тошкент марказида яқинда киритилган тезлик чекловларини бузган ҳайдовчиларни жаримага тортиш қачон бошланиши ҳақидаги саволларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов
жавоб берди.
- Қачондан бошлаб йўл ҳаракати иштирокчилари тезликни оширганлиги учун жаримага тортила бошланади?
- Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
Кўчаларда таъқиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича доимий оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали фуқароларимиз ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади.
- Ҳайдовчи 60 километр соат тезликда юриш белгиланган кўчанинг тугаганини қандай билади?
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига кўра юқори тезлик чекланган кўчалар хатловдан ўтказилиб тегишли белгилар босқичма босқич ўрнатилади ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади.
Бугунги кунда ҳаракат иштирокчилари ушбу янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 17 январдан бошлаб Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўли бўйлаб барча кўчларда тезлик 60 км/соат билан чекланган эди. Бундан олдин 70 км/соат эди.