Нодирбек Абдусатторов яна бир бор Магнус Карлсенни мағлуб этди

© Миллий олимпия қўмитасиНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Шахмат мусобақасининг “Мастерс” гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Нидерландияда ўтаётган классик шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” турнирида Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Шахмат мусобақасининг “Мастерс” гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) 5-турда тажрибали Магнус Карлсенга (2859) қарши баҳс олиб борди.
Қора доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов 6 соатдан ошиқ давом этган баҳсда муваффақиятга эришди. Аҳамиятлиси, бу ғалабадан кейин 4 очко жамғарган Абдусатторов “Мастерс” гуруҳида якка пешқадамга айланиб олди.
Янгиликлар лентаси
0