Мактабларда касб ва тил ўргатишга эътибор берилади - Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ва чет тилларни ўргатиш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида 20 январь куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда мактаблардаги бугунги таълим сифати танқид қилинди ва келажак учун вазифалар белгилаб берилди.
"Масалан, 11 йил мактабда ўқиган бола чет тилини мукаммал билмайди. Шароит ва мутахассислар йўқлиги сабабли ёшларни касбларга қизиқтириш муҳити шаклланмаган. Мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келмоқда.
– Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо, – деди Шавкат Мирзиёев.
Янги таълим тажрибасини жорий этиш учун туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.
Танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади, - дейилади хабарда.
Мажлисда шунингдек, ўқувчиларни ахборот технологиялари ва “креатив индустрия” бўйича замонавий касбларга ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
Ундан ташқари чет тилларини сифатли ўргатиш учун мактабларга “тил эгаси” бўлган педагоглар жалб қилиш, Президент мактабларининг тил ўргатиш тажрибаси, дарслик ва дастурларини татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар лентаси
0