ЖССТ: дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари яна ошмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 2,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 13 минг нафарга яқини касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари қарийб 1 фоизга ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 2,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 13 минг нафарга яқини касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 9-15 январь саналарида хасталаниш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоизга камайди, ўлим ҳолатлари эса аксинча қарийб 1 фоизга ошди.
Ташхислар сонининг сезиларли пасайиш динамикаси асосан Африка (-40 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-17 фоиз) мамлакатларида кузатилди.
Ўлим кўрсаткичлари эса Ғарбий Тинч океани минтақасида 43 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 10 фоиз ҳамда Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида 9 фоизга ўсди.
Эслатиб ўтамиз, 2-8 январь кунлари Ер юзи бўйича қарийб 2,9 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилган эди. Улардан 11,1 мингдан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Ушбу таҳлиллар касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайганини тасдиқлаган.
Янгиликлар лентаси
0