https://sputniknews.uz/20230120/ekaterinburgda-ozbekistonda-ishlab-chiqarilgan-mahsulotlar-korgazmasi-tashkil-etiladi--31603460.html
Екатеринбургда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади
Екатеринбургда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Август ойида Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси Екатеринбург шаҳрининг 300 йиллик юбилейини тантанали нишонлаш доирасида ўтказилади. 20.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-20T10:06+0500
2023-01-20T10:06+0500
2023-04-05T18:43+0500
маданият
кўргазма
ҳунармандлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/14/31603309_0:62:667:437_1920x0_80_0_0_a60e87dadc65f566db0bf60cfe372ffc.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Екатеринбургда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон Бош консуллигида Урал савдо-саноат палатаси (УССП) президенти А.Беседин ва палата вице-президенти М.Козлов билан учрашув ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув якунида Урал ҳудудида ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмасини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмаси ва Екатеринбург шаҳар маъмурияти ўртасида алоҳида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти билан ўтказган мулоқоти давомида миллий ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини Урал федерал округи шаҳарларида ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган эди.Кўргазма нафақат Екатеринбургда балки, Россиянинг бир қатор шаҳарларида ҳам ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/14/31603309_0:0:667:500_1920x0_80_0_0_ce6466a445c138c8e295d99dd233ed52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, кўргазма, ҳунармандлар, россия
маданият, кўргазма, ҳунармандлар, россия
Екатеринбургда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади
10:06 20.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Август ойида Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси Екатеринбург шаҳрининг 300 йиллик юбилейини тантанали нишонлаш доирасида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Екатеринбургда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон Бош консуллигида Урал савдо-саноат палатаси (УССП) президенти А.Беседин ва палата вице-президенти М.Козлов билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
"Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини август ойида Екатеринбург шаҳрининг 300 йиллик юбилейини тантанали нишонлаш доирасида ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади", дейди УССП президенти А.Беседин.
Учрашув якунида Урал ҳудудида ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмасини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмаси ва Екатеринбург шаҳар маъмурияти ўртасида алоҳида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти билан ўтказган мулоқоти давомида миллий ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини Урал федерал округи шаҳарларида ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган эди.
Кўргазма нафақат Екатеринбургда балки, Россиянинг бир қатор шаҳарларида ҳам ташкил этилади.