Бу йил 197 мегаватли қўшимча электр қуввати ишга туширилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон имкон қадар барча генерация манбалардан фойдаланилмоқда: мавжуд қувватларни мустаҳкамлаш, қуёш, шамол ва кичик гидро электр иншоотлари барпо этмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда маълум бўлишича 2023 йилда Ўзбекистонда қўшимча электр қувватлари ишга туширилиши режалаштирилган.

2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, келажакда яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар ҳам бошланган.
Мажлисда шунингдек, сўнгги йилларда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳам қайд этиб ўтилди.
Хусусан, сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 миллион долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилди. “Ўзбекгидроэнерго” тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2 минг мегаваттдан ошди.
Янгиликлар лентаси
0