https://sputniknews.uz/20230120/bosh-maydonlarda-shamol-va-quyoshga-moslashgan-gibrid-stantsiyalar-quriladi---prezident-31601712.html
Бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қурилади - президент
Бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қурилади - президент
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди. 20.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-20T07:45+0500
2023-01-20T07:45+0500
2023-01-20T07:45+0500
сиёсат
электр энергияси
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/14/31601828_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_45600cfc3a47de12993def3113802a1b.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Гидроэнергетика иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Йиғилиш давомида давлат раҳбари гидроэнергетикада салоҳият юқорилигини таъкидлаб, қувватларни кескин ошириш бўйича кўрсатмалар берди.Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.Ҳозирда микро гидроэлектр станциялар қуриш мумкин бўлган 250 та майдон аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, келгусида бу иншоотларда йилига 675 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариб, 200 миллион куб метр газни тежаш мумкин.Микро ГЭСлардан электр энергиясини юқори нархларда сотиб олиш йўлга қўйилгач, соҳага тадбиркорлар қизиқиши ортди.Гидроэнергетика иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қуриш бўйича топшириқ берилди. У ерларда тайёр инфратузилма борлиги ҳисобига харажатлар кам бўлади.Шунингдек, президент соҳада маҳаллийлаштириш масаласига ҳам тўхталиб, “Сувсаноатмаш” АЖда микро ГЭС ускуналари, Тошкент вилоятида гидроагрегатлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди.Сув омборларини бошқаришни рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.Қолаверса, президент мавжуд барча захираларни ишга солиш, янги ва истиқболдаги лойиҳаларни муддатидан кечиктирмаган ҳолда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.Энергия танқислиги шароитида кунлик ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ресурсларни адолатли ва самарали тақсимлаб, жойларга изчил етказиб бериш, узилишларни тезкор бартараф этиш вазифалари белгиланди.Маълумот учун, сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 миллион долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилди. “Ўзбекгидроэнерго” тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2 минг мегаваттдан ошди. Натижада йилига 2 миллиард куб метр табиий газ тежалмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/14/31601828_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_8518a3791f29a180ae6a5e4af529bae3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, электр энергияси, шавкат мирзиёев
сиёсат, электр энергияси, шавкат мирзиёев
Бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қурилади - президент
Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Гидроэнергетика иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда
маълум қилинди. Йиғилиш давомида давлат раҳбари гидроэнергетикада салоҳият юқорилигини таъкидлаб, қувватларни кескин ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.
Ҳозирда микро гидроэлектр станциялар қуриш мумкин бўлган 250 та майдон аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, келгусида бу иншоотларда йилига 675 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариб, 200 миллион куб метр газни тежаш мумкин.
Микро ГЭСлардан электр энергиясини юқори нархларда сотиб олиш йўлга қўйилгач, соҳага тадбиркорлар қизиқиши ортди.
Гидроэнергетика иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қуриш бўйича топшириқ берилди. У ерларда тайёр инфратузилма борлиги ҳисобига харажатлар кам бўлади.
Шунингдек, президент соҳада маҳаллийлаштириш масаласига ҳам тўхталиб, “Сувсаноатмаш” АЖда микро ГЭС ускуналари, Тошкент вилоятида гидроагрегатлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди.
Сув омборларини бошқаришни рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Қолаверса, президент мавжуд барча захираларни ишга солиш, янги ва истиқболдаги лойиҳаларни муддатидан кечиктирмаган ҳолда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Энергия танқислиги шароитида кунлик ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ресурсларни адолатли ва самарали тақсимлаб, жойларга изчил етказиб бериш, узилишларни тезкор бартараф этиш вазифалари белгиланди.
Маълумот учун, сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 миллион долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилди. “Ўзбекгидроэнерго” тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2 минг мегаваттдан ошди. Натижада йилига 2 миллиард куб метр табиий газ тежалмоқда.