“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг лойиҳа офиси очилди

© Foto : Пресс-служба Узбекистон темир йуллариОткрытие Проектного офиса по координации проекта строительства железной дороги "Китай - Кыргызстан - Узбекистан".
Открытие Проектного офиса по координации проекта строительства железной дороги Китай - Кыргызстан - Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Лойиҳа офиси “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш мақсадида очилди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Бишкекда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича Лойиҳа офиси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари хабар берди.
Мазкур офиснинг мақсади лойиҳани амалий амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.
Бугунги кунга қадар “Қирғизистон темир йўли” ва “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бўйича барча зарур дастлабки чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
© Foto : Пресс-служба Узбекистон темир йуллари"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли харитаси
Карта железной дороги Китай-Кыргызстан-Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли харитаси
Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қўриш бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган.
Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Декабрь ойида хитойлик мутахассислар гуруҳи “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини якунлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0