https://sputniknews.uz/20230120/bahodir-jalolovning-tokio-olimpiadacidagi-galabasiga-bagishlangan-film-suratga-olinmoqda-31605132.html
Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинмоқда
Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Фильм “Енгилмас. Токиога йўл” деб номланади. Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган. 20.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-20T13:27+0500
2023-01-20T13:27+0500
2023-01-20T13:27+0500
маданият
фильм
баҳодир жалолов
бокс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/01/19901575_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b8fb99024d33aceafed322f074afeca4.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.Фильм “Енгилмас. Токиога йўл” деб номланади. Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган.Фильмда Отабек Мусаев, Ёқуб Аҳмедов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Саида Раметова каби таниқли актёрлар ҳам турли қаҳрамонларни гавдалантиришади.Режага кўра, 100 киши ижодий ва техник жараёнларда қатнашади. Тасвирга олиш жараёнларини Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йорк шаҳарларида олиб бориш белгиланган.Фильм сюжетида Жалоловнинг нафақат Осиё, балки жаҳон чемпионига айланиши акс эттирилади.Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада ҳар қандай ҳолатда ҳам америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрез билан юзлашади. Турнир ҳайъатининг режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада айёр ва маккорона режа барбод бўлади ва Баходир Жалолов Олимпиада чемпионига айланади.Фильм режиссёри Акром Исоқов, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Султон Аббосов, Сергей Кузьминих, саҳналаштирувчи оператор Хусанбой Алижонов.Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал баҳсида АҚШлик рақиби Ричард Торрес устидан ғалаба қозонган. Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида 32-ўринни эгаллаган. Осиё давлатлари орасида бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлди.Олимпиадада боксчи Баҳодир Жалолов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ва тхаэквондочи Улуғбек Рашитов чемпион бўлиб, олин медалга сазовор бўлишди. Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва дзюдочи Давлат Бобонов “бронза”га эга чиқган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/01/19901575_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_041821e9390a1aa772facfa8773b121b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фильм, баҳодир жалолов , бокс
маданият, фильм, баҳодир жалолов , бокс
Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинмоқда
Фильм “Енгилмас. Токиога йўл” деб номланади. Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги
хабар берди. Фильм “Енгилмас. Токиога йўл” деб номланади. Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган.
Фильмда Отабек Мусаев, Ёқуб Аҳмедов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Саида Раметова каби таниқли актёрлар ҳам турли қаҳрамонларни гавдалантиришади.
Режага кўра, 100 киши ижодий ва техник жараёнларда қатнашади. Тасвирга олиш жараёнларини Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йорк шаҳарларида олиб бориш белгиланган.
Фильм сюжетида Жалоловнинг нафақат Осиё, балки жаҳон чемпионига айланиши акс эттирилади.
“Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов қисман боксдан четлаштирилди. Аммо бу мағлубиятни омадсизлик деб ҳисоблаган мураббийлар спортчини терма жамоага қайтаришга муваффақ бўлишади. Баҳодир яна машғулотларга киришади ва қисқа вақт ичида бир қанча муҳим турнирларда ғалаба қозониб, нафақат Осиё, балки жаҳон чемпиони бўлади. Бундан ташқари, профессионал боксда ҳам юқори натижалар кўрсатади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада ҳар қандай ҳолатда ҳам америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.
Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрез билан юзлашади. Турнир ҳайъатининг режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада айёр ва маккорона режа барбод бўлади ва Баходир Жалолов Олимпиада чемпионига айланади.
Фильм режиссёри Акром Исоқов, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Султон Аббосов, Сергей Кузьминих, саҳналаштирувчи оператор Хусанбой Алижонов.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал баҳсида АҚШлик рақиби Ричард Торрес устидан ғалаба қозонган. Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 206 мамлакат орасида 32-ўринни эгаллаган. Осиё давлатлари орасида бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлди.
Олимпиадада боксчи Баҳодир Жалолов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ва тхаэквондочи Улуғбек Рашитов чемпион бўлиб, олин медалга сазовор бўлишди. Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва дзюдочи Давлат Бобонов “бронза”га эга
чиқган.