https://sputniknews.uz/20230119/qoraqalpogistonlik-haydovchilar-aholiga-bepul-xizmat-korsatmoqda-31582782.html
Қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда
Қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Нукусда ҳайдовчилар йўловчиларни бепул манзилига элтиб қўйишни бошлаган ва бир ҳафта ўтмай акция Қорақалпоғистон бўйлаб тарқалган ва “Савобли иш” деб номланган.
2023-01-19T16:22+0500
2023-01-19T16:22+0500
2023-01-19T16:22+0500
жамият
қорақалпоғистон
нукус
транспорт
ҳайдовчилар
совуқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31398743_0:67:3000:1755_1920x0_80_0_0_f09001ffbe01d52daae0ebd4eaab3ec7.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар “Савобли иш” акциясини йўлга қўйиб, аҳолини бепул манзилига элтиб қўймоқда. Акцияга автобус ажратган давлат идоралари ва тадбиркорлар қўшилди.Ўзбекистонда аномал совуқ туфайли 12 январдан газ қуйиш шохобчалари фаолияти тўхтатилгач, ҳудудлардаги транспорт муаммоси янада долзарблашган. Пойтахтдан ташқарида асосий транспорт тури газ билан ҳаракатланадиган "Damas" ҳисобланади. Шунинг учун такси нархлари кескин ошган.Нукусда ҳайдовчилар йўловчиларни бепул манзилига элтиб қўйишни бошлаган ва бир ҳафта ўтмай акция Қорақалпоғистон бўйлаб тарқалган ва “Савобли иш” деб номланган.Жўқорғи Кенеш ташаббуси билан давлат ташкилотлари томонидан бепул ҳаракатланадиган автобуслар ажратилган. Aкцияга хусусий компаниялар ҳам қўшилган.Республика транспорт вазирлиги матбуот котиби Зоҳид Кажановнинг маълум қилишича, айни пайтда ИИВ, соғлиқни сақлаш вазирлиги, транспорт вазирлиги, Ибройим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва дорихоналар тармоғи автобусларида одамлар бепул ташилмоқда.Шунингдек, Ёшлар масалалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан акция учун автомобиллар ажратилган. Қорақалпоқ давлат университетидан ҳам 50 та автомобиль ажратилган.Бундай акциялар Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Қонликўл, Чимбой ва бошқа туманларида бўлиб ўтмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31398743_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_4f52a0650b69a7a1b8f6a5f8a59c41c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар савобли иши
қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар савобли иши
Қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда
Бундай акциялар Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Қонликўл, Чимбой ва бошқа туманларида бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қорақалпоғистонлик ҳайдовчилар “Савобли иш” акциясини йўлга қўйиб, аҳолини бепул манзилига
элтиб қўймоқда. Акцияга автобус ажратган давлат идоралари ва тадбиркорлар қўшилди.
Ўзбекистонда аномал совуқ туфайли 12 январдан газ қуйиш шохобчалари фаолияти тўхтатилгач, ҳудудлардаги транспорт муаммоси янада долзарблашган. Пойтахтдан ташқарида асосий транспорт тури газ билан ҳаракатланадиган "Damas" ҳисобланади. Шунинг учун такси нархлари кескин ошган.
Нукусда ҳайдовчилар йўловчиларни бепул манзилига элтиб қўйишни бошлаган ва бир ҳафта ўтмай акция Қорақалпоғистон бўйлаб тарқалган ва “Савобли иш” деб номланган.
Жўқорғи Кенеш ташаббуси билан давлат ташкилотлари томонидан бепул ҳаракатланадиган автобуслар ажратилган. Aкцияга хусусий компаниялар ҳам қўшилган.
Республика транспорт вазирлиги матбуот котиби Зоҳид Кажановнинг маълум қилишича, айни пайтда ИИВ, соғлиқни сақлаш вазирлиги, транспорт вазирлиги, Ибройим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва дорихоналар тармоғи автобусларида одамлар бепул ташилмоқда.
Шунингдек, Ёшлар масалалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан акция учун автомобиллар ажратилган. Қорақалпоқ давлат университетидан ҳам 50 та автомобиль ажратилган.
Бундай акциялар Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Қонликўл, Чимбой ва бошқа туманларида бўлиб ўтмоқда.