https://sputniknews.uz/20230119/ozbekistonda-onkologik-kasalliklarni-davolovchi-dori-vositalari-ishlab-chiqariladi---ssv-31573364.html
Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади - ССВ
Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади - ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди. 19.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-19T07:06+0500
2023-01-19T07:06+0500
2023-01-19T10:37+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22495719_0:174:3021:1873_1920x0_80_0_0_86f17a70ea1b5a6419327f4af922f393.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.Президентнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди.Ушбу мамлакатнинг “Мейнхардт Груп” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди.Мамлакатда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади:Бундан ташқари, “СиПиДжи Интернейшнл” компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон — Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди.Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22495719_199:12:2552:1777_1920x0_80_0_0_5835f147e44116c143c07a2a05e0a84d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади - ССВ
07:06 19.01.2023 (янгиланди: 10:37 19.01.2023) Президентнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
маълум қилди. Президентнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди.
Ушбу мамлакатнинг “Мейнхардт Груп” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди.
Мамлакатда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;
иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;
иммун коррекцияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар (интерлейкин, интерферон, тимус гормонлари, миелопептидлар, ўсма некрози омили, ўсиш омиллари ва бошқалар).
Бундан ташқари, “СиПиДжи Интернейшнл” компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон — Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.