Нил дарёсининг суви бошқа дарёларга қараганда тозароқлиги маълум бўлди

© Sputnik / Ксения НикольскаяВода в Ниле оказалась чище, чем во многих других реках
Вода в Ниле оказалась чище, чем во многих других реках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Олимлар Нил дарёсининг суви бошқа дарёларга қараганда тозароқ эканлигини аниқдашди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Олимлар Нил дарёсининг суви бошқа дарёларга қараганда тозароқ эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новостига Ядро тадқиқотлари бирлашган институти маълум қилди.
Россия ва мисрлик ядро олимлар ҳамкорлигида олиб борилган қўшма тажриба натижалари Нил дарёсининг суви бошқа дарёларга қараганда тозароқ эканлигини кўрсатди.
Бир гуруҳ олимлар Нил водийсидаги ер усти чўкиндилари ва дарё қирғоқларидаги тупроқларнинг таркибини текширишди. Бунинг учун нейтрон фаоллашуви таҳлили деб аталувчи усулдан фойдаланилди.
Тадқиқот жараёнида намуналардаги кимёвий элементларнинг келиб чиқиши ва уларнинг тўпланиш даражаси аниқланди. Бу эса дарёнинг экологик ҳолати тўғрисида хулоса чиқариш имконини берди.
Тадқиқотнинг дастлабки босқичида намуналар Миср жанубидан Асуан тўғонигача ва Қоҳирадан Искандариягача, шу жумладан, дарё делтасигача тўпланди.
Тадқиқот Мисрнинг бутун ҳудудини - жанубдан шимолгача қамраб олди.
Миср намуналарида жами 32 та кимёвий элемент аниқланди. Маълум бўлишича, уларнинг концентрацияси бошқа мамлакатларга қараганда пастроқ, яъни Нил бошқа сув ҳавзаларига қараганда тозароқ.
Аммо нисбатан кучли ифлосланган жойлар ҳам бор, масалан, дарёнинг қуйилиш жойи ва Хелуан шаҳри ҳудудлари.
Олимлар Мисрда тадқиқотни кенгайтиришни ва дарё делтасидаги лагуналар ва кўллардан олинган намуналарни бир хил таҳлил қилишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Нил - Африка қитъасидаги энг катта тоза ичимлик суви манбаи, аммо бу дарёнинг экологик ҳолати ҳақидаги савол узоқ вақтдан бери жавобсиз қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0