Лавров: Европадаги айрим сиёсатчилар улардан фойдаланишаётганини тушуна бошлади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири бундай вазият “бир кун келиб ўтиб кетиши”га ишонч билдирди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Европада бир қатор сиёсатчилар улардан фойдаланилаётганини ва улар атайлаб заифлаштирилаётганини англай бошлади, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Европа, менинг фикримча, ҳеч бўлмаганда бир қатор Европа мамлакатларидаги масъулиятли сиёсатчилар улардан фойдаланилаётганини, умуман олганда, улар саноатсизланишга ботирилаётганини, атайлаб заифлаштирилаётганини тушуна бошлади”, - деди Россия вазири.

Лавров бундай вазият “бир кун келиб ўтиб кетиши ва Европа давлатларида ҳокимият тепасига ўз халқлари манфаатларига кўра иш бошлаган сиёсатчилар келиши”га ишонч билдирди.
Украинада Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу АҚШ ва Европанинг ўзида ёқилғи нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияни келтириб чиқарди. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0