https://sputniknews.uz/20230119/gaz-zapravkalar-qachon-odatdagi-ish-tartibiga-otishi-malum-qilindi-31580954.html
Газ "заправкалар" қачон одатдаги иш тартибига ўтиши маълум қилинди
Газ "заправкалар" қачон одатдаги иш тартибига ўтиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзтрансгаз: Метан заправкалар об-ҳаво ҳарорати кўтарилганидан сўнг ишлай бошлайди. 19.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-19T14:59+0500
2023-01-19T14:59+0500
2023-01-19T15:29+0500
жамият
заправка
“ўзтрансгаз”
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261694_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b6f13c34d9ec019f393f6b7e498bce09.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари об-ҳаво ҳарорати кўтарилганидан сўнг ишлай бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” хабар берди.Қайд этилишича, мамлакатда об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмол ҳажми кескин ошиб бориши кузатилмоқда.Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.Лекин ижтимоий тармоқларда айрим "газ-заправка"ларда автотранспортларга метан газ тўлдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Шу муносабат билан "Ўзтрансгаз" барча АГТКШ об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қилди.Ҳозирда вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда айрим АГТКШ куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача хизмат кўрсатмоқда.Мазкур хизматдан фақатгина уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр таъминоти корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари, аҳолига пропан тўлдирилган газ балонлар етказиб берувчи ташкилотларнинг автотранспорт воситалари фойдаланишмоқда.Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261694_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_76c734ba6a1d31c2023e0773b1084004.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, заправка, “ўзтрансгаз” , газ
жамият, заправка, “ўзтрансгаз” , газ
Газ "заправкалар" қачон одатдаги иш тартибига ўтиши маълум қилинди
14:59 19.01.2023 (янгиланди: 15:29 19.01.2023) Ўзтрансгаз: Метан заправкалар об-ҳаво ҳарорати кўтарилганидан сўнг ишлай бошлайди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари об-ҳаво ҳарорати кўтарилганидан сўнг ишлай бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз”
хабар берди. Қайд этилишича, мамлакатда об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмол ҳажми кескин ошиб бориши кузатилмоқда.
Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Лекин ижтимоий тармоқларда айрим "газ-заправка"ларда автотранспортларга метан газ тўлдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан "Ўзтрансгаз" барча АГТКШ об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қилди.
Ҳозирда вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда айрим АГТКШ куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача хизмат кўрсатмоқда.
Мазкур хизматдан фақатгина уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр таъминоти корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари, аҳолига пропан тўлдирилган газ балонлар етказиб берувчи ташкилотларнинг автотранспорт воситалари фойдаланишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча
тўхтатилган эди.