https://sputniknews.uz/20230119/dok-1-maksdan-vafot-etgan-bolalar-oilalariga-kompensatsiya-tolanishi-mumkin-31577838.html
“Док-1 Макс”дан вафот этган болалар оилаларига компенсация тўланиши мумкин
“Док-1 Макс”дан вафот этган болалар оилаларига компенсация тўланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг сўзларига кўра, болалар шу доридан заҳарлангани исботланса, компенсация маблағи тўланиши мумкинлигини айтди. 19.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-19T13:06+0500
2023-01-19T13:06+0500
2023-01-19T13:06+0500
жамият
дори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_672f2b4bd2212c4b72177991a603dc37.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропидан вафот этган болалар оилаларига бадал (компенсация) тўланиши мумкин. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозир уларнинг ҳар бири тўғрисида текширувлар олиб бориляпти.“Бу исботланса, кейин ҳеч қандай эътирозсиз барча компенсация маблағи тўланади”, - дея қўшимча қилди у.Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 нафар бола вафот этган.ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.Кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариевни ишдан ишдан олди.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова “Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистонда қўлланиб келингани, лекин сўнгги сериясида унинг таркибидаги қўшимча моддалардан бири ўзгарганини маълум қилди.13 январь куни Тошкент суди “Quramax medical”га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиясини бекор қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a43da9717d5d0274141673632dcdd293.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, дори
“Док-1 Макс”дан вафот этган болалар оилаларига компенсация тўланиши мумкин
Сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг сўзларига кўра, болалар шу доридан заҳарлангани исботланса, компенсация маблағи тўланиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропидан вафот этган болалар оилаларига бадал (компенсация) тўланиши мумкин. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.
“Дори ичганлиги тўғрисида ота-онасининг суҳбатидан аниқланган. Қайси дорини ичган, қайси доридан заҳарлангани ҳужжат билан тасдиқлансагина, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин бўлади”,- деди Боситхонова Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида берилган саволга жавобан.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозир уларнинг ҳар бири тўғрисида текширувлар олиб бориляпти.
“Бу исботланса, кейин ҳеч қандай эътирозсиз барча компенсация маблағи тўланади”, - дея қўшимча қилди у.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 нафар бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини
кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан
жиноий иш очган.Кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариевни ишдан
ишдан олди.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова “Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистонда қўлланиб келингани, лекин сўнгги сериясида унинг таркибидаги қўшимча моддалардан бири ўзгарганини
маълум қилди.13 январь куни Тошкент суди “Quramax medical”га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиясини
бекор қилди.