Захарова Киевга исталган қуролни беришга чақирган Еврокомиссия раҳбарига мурожаат қилди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Захарова фон дер Ляйеннинг Киев ўзи қўллаши мумкин бўлган ҳар қандай қуролни олиши кераклиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Киев ўзи қўллаши мумкин бўлган ҳар қандай қуролни олиши кераклиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

“Европа комиссияси раҳбари фон дер Ляйен Украинага у қўллаши мумкин бўлган ҳар қандай қуролни беришга чақирди. Нима, ядровийми?” - деб ёзди дипломат Telegram каналида.

Куни кеча Еврокомиссия раҳбари 20 январь куни Германиянинг Рамштайн авиабазасида Украина бўйича алоқа гуруҳининг учрашуви Украинани қўллаб-қувватлашда олдинга муҳим қадам бўлишига умид билдирди ва Киевга у фойдаланиши мумкин бўлган ҳар қандай қурол-яроғни беришга чақирди.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0