“UzAirways” талабалар учун 50 фоизли чегирма муддатини узайтирди

© Пресс-служба авиакомпанииСамолет авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Талабалар учун авиақатновларга бериладиган 50 фоизли чегирма муддати 23 январга қадар узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси талабалар учун чипталарга бўлган чегирмалар муддатини узайтирди.
“Uzbekistan Airways” талабалар учун Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга 50% чегирма муддатини 2023 йил 23 январга қадар узайтирди”, - дейилган авиакомпания хабарида.
18 январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта брон қилишга рухсат этилади.
“Uzbekistan Airways” қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача чегирма тақдим этган эди. Кузатилган ғайритабиий совуқ об-ҳаво сабаб республиканинг деярли барча мактаблари ва олийгоҳларида таътил 22 январгача узайтирилган. Дарслар 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0