Украинада ҳалокатга учраган вертолёт Франциядан сотиб олинган - ОАВ

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишОткрытие Международного авиационно-космического салона МАКС-2015
Открытие Международного авиационно-космического салона МАКС-2015 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Украинада аварияга учраган вертолёт Airbus CE225 - "туғма" техник муаммоларга эга бўлган ва олдин ҳам айнан шу модел бир неча бор ҳалокатга учраган - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ҳалокатга учраган вертолёт Франциядан сотиб олинган ва бу моделда қатор техник муаммолар бўлган, деб хабар берди Украинанинг Strana.ua нашри.

"Бугун Броварида ҳалокатга учраган вертолёт 2018 йилда Франциядан сотиб олинган вертолётлар партиясидан. EC225 (ёки H225) модели "туғма" техник муаммолари бўлган ва Airbus Helicopters шу бўйича бир нечта суд ишларида иштирок этган”, — дейилади нашр Телеграм-каналида.

Нашрнинг ёзишича, ушбу вертолётлар баъзан парвоз пайтида винтини йўқотиб қўйиши мумкин. Уларнинг конструкциясида потенциал "ҳалокатли носозлик" бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг бундай хулосалари Ғарб ОАВлари томонидан 2009 йилда Шотландия қирғоқлари яқинида айнан шундай вертолётда 14 киши ҳалокатга учраганидан кейин 2016 йилда чоп этилган эди.

Хабарда айтилишича, "Супер Пума" вертолётининг узатмалар қутисида ҳам жиддий подшипник муаммоси аниқланган. Ушбу ҳолат ушбу моделдаги вертолётининг 2016 йилда 12 киши ҳалок бўлган ва 1980 йилдан бери жами олтита бошқа ҳалокат ҳолатларида эҳтимолий фожиа сабаби деб ҳисобланади.

"Тасодифми ёки йўқми - лекин Норвегиядаги фалокатдан бир неча ой ўтгач, Польша ушбу вертолётнинг ҳарбий версиясининг 50 нусхасини сотиб олиш бўйича музокаралар жараёнидан чиққан эди. Ушбу узатмалар қутиси дастлаб 1960 йилларда оғирлиги 7 тонна бўлган вертолётлар учун ишлаб чиқилган. Лекин кейинчалик улар сезиларли даражада оғирроқ моделларда - 11 тоннали вертолётларда қўлланила бошланди ", - дея қўшимча қилган нашр.
Аниқлик киритилишича, юқоридаги муаммолар туфайли "Super Puma" EC225 LP ва AS332 L2 моделлари ҳаттоки парвозларни вақтинчалик тақиқлаган. Кейин вертолёт беш йил давом этиши мумкин бўлган тўлиқ модернизацияга муҳтож деб тахмин қилинди. Бироқ 2017 йилгача кўплаб мамлакатларда парвозларни тақиқлаш бекор қилинди - ишлаб чиқарувчи муаммони ҳал қилиш йўлини топганини эълон қилди. Бироқ харидорлар томонидан бир нечта машина заводга қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни эрталаб Украина фавқулодда вазиятлар хизматига тегишли вертолёт Киев вилоятидаги Бровари шаҳрида болалар боғчаси яқинида қулаб тушди. Самолётда тўққиз киши, жумладан, ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин, департамент штат котиби Юрий Лубкович ва уларнинг ёрдамчилари бўлган. Уларнинг ҳаммаси вафот этди. Киев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Алексей Кулебанинг сўзларига кўра, ҳалокатда 18 киши ҳалок бўлган, 29 киши жароҳатланган, улардан 15 нафари болалар. Кейинроқ Владимир Зеленскийнинг аниқлик киритишича, 15 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган.
Зеленскийнинг идораси маълум қилишича, вертолёт жанглар кетаётган қайноқ нуқталардан бирига йўл олган. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченконинг айтишича, вертолёт ҳалокати сабаблари сифатида саботаж, жиҳозларнинг носозлиги, хавфсизлик қоидаларининг бузилиши кўриб чиқилмоқда. Зеленский УХХ ва Миллий полицияга вертолёт ҳалокатининг барча сабабларини аниқлашни топширган.
Янгиликлар лентаси
0