Қашқадарё вилоятида сув тошқини содир бўлди

© PixabayСелевой поток
Селевой поток  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Кеча Қашқадарё вилоятидаги қишлоқнинг ички каналларида сув тошқини содир бўлди. Тошқин оқибатида муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Қашқадарё вилоятида сув тошқини содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани "Самоқ" МФЙ ҳудудидаги ички каналларининг бирида сув тошиши билан боғлиқ видеолавҳа тарқалганди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 17 январь куни соат тахминан 15.30 ларда рўй берган.
Мутахассислар томонидан ҳолат ўрганилганда, мазкур ҳудуд аҳолиси ўзбошимчалик билан Қизилдарёдан фойдаланиб, сув тақсимлагичини очишгани аниқланган. Бу эса қишлоқнинг ички каналларидан сувнинг тўлиб оқишига сабаб бўлган.
Қолаверса, муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келганлиги маълум бўлди.
Натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фуқароларнинг ҳеч бир бино-иншоотлари ва мол-мулкига зиён етмаган.
Янгиликлар лентаси
0