https://sputniknews.uz/20230118/ozbekistonda-import-tovarlari-uchun-istemol-kreditlari-berilishi-kutilmoqda-31551574.html
Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари берилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари берилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар Истеъмол кредити тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. 18.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-18T09:35+0500
2023-01-18T09:35+0500
2023-01-18T11:04+0500
жамият
депутатлар
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23926190_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d6d6f54ffd250e49f064fa65accfbad7.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда маълум қилинди.Депутатлар Истеъмол кредити тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.Айтилишича, мамлакатда кейинги пайтларда истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда. Лекин амалдаги қонунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити бериш чекланган.Бу эса аҳолининг ўз ҳисобидан кредит эвазига харид қиладиган маҳсулотини танлаш имкониятини камайтириши билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.Мазкур қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.Маълумот учун, истеъмол кредити жисмоний шахсга товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. Кредит доимий яшаш жойига ва доимий даромадга эга бўлган шахсларга берилади. Мамлакатда истеъмол кредитлари ҳозирча фақат маҳаллий автомобиллар, маиший техника ва хизматлар учун берилмоқда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун 2006 йилда қабул қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23926190_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a2aa65a344fee1944215d893f5c1dfaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, депутатлар, кредит
жамият, депутатлар, кредит
Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари берилиши кутилмоқда
09:35 18.01.2023 (янгиланди: 11:04 18.01.2023) Депутатлар Истеъмол кредити тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда маълум
қилинди. Депутатлар Истеъмол кредити тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
Айтилишича, мамлакатда кейинги пайтларда истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда. Лекин амалдаги қонунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити бериш чекланган.
Бу эса аҳолининг ўз ҳисобидан кредит эвазига харид қиладиган маҳсулотини танлаш имкониятини камайтириши билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат берилади.
Маълумот учун, истеъмол кредити жисмоний шахсга товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. Кредит доимий яшаш жойига ва доимий даромадга эга бўлган шахсларга берилади. Мамлакатда истеъмол кредитлари ҳозирча фақат маҳаллий автомобиллар, маиший техника ва хизматлар учун берилмоқда.
Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун 2006 йилда қабул
қилинган.