https://sputniknews.uz/20230118/ozbekiston-xalq-artisti-va-tsirk-ustasi-hakim-zaripov-vafot-etdi-31555304.html
Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.
2023-01-18T12:31+0500
2023-01-18T12:31+0500
2023-01-18T12:45+0500
жамият
вафот этди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/36/533678_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_329006fa21e7cd09dd044cc98b36b7e2.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.Ҳаким Зарипов ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган. У цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.У умри давомида цирк манежида "яшади" ва 1946 – 1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.“Ҳаким Зарипов ўзбек цирки санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган уста, бадиий ва ижодий гуруҳ раҳбари, отасининг ишини муносиб давом эттирган, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган томошаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган, бутун дунёга ўзбек циркини таништирган артист сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийси эди”, - дейилади хабарда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/36/533678_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_20000ba18f4e62a2493032caa5efce16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хаким ҳаким зарипов вафот этди маълумот ким хакида ҳақида
хаким ҳаким зарипов вафот этди маълумот ким хакида ҳақида
Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов вафот этди
12:31 18.01.2023 (янгиланди: 12:45 18.01.2023) У ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди. Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.
Ҳаким Зарипов ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган. У цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.
У умри давомида цирк манежида "яшади" ва 1946 – 1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.
“Ҳаким Зарипов ўзбек цирки санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган уста, бадиий ва ижодий гуруҳ раҳбари, отасининг ишини муносиб давом эттирган, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган томошаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган, бутун дунёга ўзбек циркини таништирган артист сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийси эди”, - дейилади хабарда.