Мисрда итлар галаси билан сирли дафн этилган боланинг қабри топилди

© Foto : Центр египтологических исследований РАНЗахоронение восьмилетнего ребенка и 142 собак, обнаруженное при раскопках в некрополе Фаюмского оазиса в Египте.
Захоронение восьмилетнего ребенка и 142 собак, обнаруженное при раскопках в некрополе Фаюмского оазиса в Египте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Археологлар Мисрда саккиз ёшли бола ва 142 итнинг дафн этилган жойини топишди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Мисрда итлар галаси билан сирли дафн этилган боланинг қабри топилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фанлар академиясининг Мисршунослик тадқиқотлари марказига таяниб хабар берди.
Археологлар Мисрдаги Фаюм некрополида саккиз ёшли бола ва 142 итнинг дафн этилган жойини топишди.

“Саккиз-тўққиз ёшлар аторифдаги ўсмир турли ёшдаги итлар, асосан кучуклар (87 фоиз) жасадлари устига ётқизилган. Дафн Рим даврига тегишли бўлиб, милоддан аввалги I аср - милодий I асрга тўғри келади”, - дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг фикрича, улар бир вақтнинг ўзида вафот этган. Уларга нисбатан зўравонлик аломатлари йўқ. Итларнинг жасадларида кўк лой аниқланган. Бу Қадимги Миср давридаги сув омборларида кенг тарқалган.
У ерда сув тошқини бўлганлиги ва ҳайвонлар чўкиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. Нега бола қабрда эканлиги эса сирлигича қолмоқда.

"Балки у итларга қарагандир. Болакайнинг бошида зиғирли сумка борлиги олимларнинг фикрини чалкаштириб юбормоқда", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0