https://sputniknews.uz/20230118/fargonaazot-singapur-kompaniyasiga-sotildi-31552084.html
"Фарғонаазот" Сингапур компаниясига сотилди
"Фарғонаазот" Сингапур компаниясига сотилди
Sputnik Ўзбекистон
Сингапурнинг "Indorama Corporation" компанияси билан "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди.
2023-01-18T10:43+0500
2023-01-18T10:43+0500
2023-01-18T11:17+0500
иқтисод
фарғона вилояти
сингапур
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/12/31552233_0:28:1151:675_1920x0_80_0_0_118c1c4219f545666c64ec8e124121b6.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Сингапурнинг "Indorama Corporation" компанияси билан "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида ташкил этилган бизнес-форумда "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакети бўйича олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (Теrm sheet) тўғрисидаги келишув имзоланган.Хусусийлаштириш жараёнига "Deloitte" халқаро консалтинг компанияси етакчи консултант, Халқаро молия корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи, KPMG халқаро консалтинг компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилди.Шунингдек, инвестор корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини олади.Келишилган шартларга кўра, инвесторнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.Битимни тўлиқ якунлаш учун корхонага ишлаб чиқариш мақсадлари лозим бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг эркин бозорини йўлга қўйиш ва табиий газ таъминоти каби масалаларнинг норматив ҳуқуқий ечимини таъминлаш зарур бўлади.
фарғона вилояти
сингапур
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/12/31552233_108:0:1044:702_1920x0_80_0_0_9f7d77bd868eb0a999ad61e5ea3c4cae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фаргонаазот фарғонаазот сотилди сингапур компанияси битим келишув
фаргонаазот фарғонаазот сотилди сингапур компанияси битим келишув
"Фарғонаазот" Сингапур компаниясига сотилди
10:43 18.01.2023 (янгиланди: 11:17 18.01.2023) "Фарғонаазот" Сингапурнинг "Indorama Corporation" компаниясига 140 миллион долларга сотилди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Сингапурнинг "Indorama Corporation" компанияси билан "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги
маълум қилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида ташкил этилган бизнес-форумда "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакети бўйича олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (Теrm sheet) тўғрисидаги келишув имзоланган.
Хусусийлаштириш жараёнига "Deloitte" халқаро консалтинг компанияси етакчи консултант, Халқаро молия корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи, KPMG халқаро консалтинг компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилди.
Энг мақбул таклифни Сингапурнинг "Indorama Corporation" компанияси тақдим этган. Таклифга кўра, сотиб олиш қиймати қарийб 140 миллион доллар (130 млн доллар ва 107 млрд сўм)ни ташкил этади.
Шунингдек, инвестор корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини олади.
Келишилган шартларга кўра, инвесторнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик;
ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш.
Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
Битимни тўлиқ якунлаш учун корхонага ишлаб чиқариш мақсадлари лозим бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг эркин бозорини йўлга қўйиш ва табиий газ таъминоти каби масалаларнинг норматив ҳуқуқий ечимини таъминлаш зарур бўлади.