Бу йил қандай турдаги сайёҳлик йўналишлари урфда бўлади?

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишОтдыхающие на подъемнике
Отдыхающие на подъемнике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти: 2023 йилда мамлакатларга хорижий ташрифлар сони 2019 йил Европа ва Яқин Шарқдаги кўрсаткичга қайтиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бу йил умумий саёҳатлар сони пандемиядан олдинги даражанинг 80-95 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда РИА Новости Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотига (UNWTO) таяниб маълум қилди.
Қайд этилишича, бу йил энг қулай нарх ва сифатли хизмат таклиф этувчи сайёҳлик йўналишлари урфда бўлади. Сайёҳлар нафақат дам олиш харажатлари ва давомийлигини қисқартириш, балки уйга яқинроқ йўналишларни танлаш орқали кўпроқ маблағ тежаб қолишади.
UNWTO прогнозларига кўра, 2023 йилда мамлакатларга хорижий ташрифлар сони 2019 йил Европа ва Яқин Шарқдаги кўрсаткичга қайтиши мумкин.
Туризм секторига геосиёсий можаролар сабаб давом этаётган ноаниқлик, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ вазият таъсир кўрсатмоқда.

"Халқаро туризм 2023 йилда тикланишда давом этади. Натижада умумий саёҳатлар сони пандемиядан олдинги даражанинг 80-95 фоизини ташкил қилади", - дейилади хабарда.

Ўтган йили дунёда 900 миллиондан ортиқ халқаро сайёҳлик йўналишлари рўйхатга олинган. Бу 2021 йилга нисбатан икки бараварга кўп, аммо пандемиядан олдингига нисбатан 37 фоизга кам.
Шунингдек, ўтган йили дунёнинг ҳар бир минтақасида хорижликларнинг ташрифи ортган. Энг ижобий динамика Яқин Шарқда кузатилди. У Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати бўлди.
Шу туфайли Яқин Шарқ минтақасига сайёҳлар оқими пандемиядан олдинги даражадан 83 фоизгача тикланди. Европа 2022 йилда 2019 йилдаги кўрсаткичнинг 80 фоизига етди (585 миллион келган). Африка ва Америка мамлакатларида пандемия олдидан келган сайёҳларнинг қарийб 65 фоизи тикланди. Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси эса карантин чекловлари олиб ташланиши туфайли 2019 йилдаги кўрсаткичларнинг атиги 23 фоизини тиклади.
2022 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиш қайд этилган йўналишлар орасида Виржиния ороллари, Албания, Гондурас, Сен-Мартен, Андорра, Доминикан Республикаси, Салвадор, Кюрасао, Колумбия, Эфиопия ва Лихтенштейн бор.
Саноат экспертлари қисқа муддатда Хитойдан саёҳатнинг қайта тикланиши биринчи навбатда Осиё йўналишларига фойда келтиради деган фикрда.
Бироқ, кўп нарса ҳаво қатновининг мавжудлиги, нарх, виза талаблари ва COVID-19 билан боғлиқ чораларга боғлиқ бўлади.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти январь ойи ўрталарига келиб 32 давлат Хитойдан келаётганлар учун чеклов чораларини жорий қилганини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн нафарга ёки 2,8 бараварга ошган. Ўтган йили 5,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Янгиликлар лентаси
0