Британия танклари Украинада нимани ўзгартиради?

© Foto : Crown Copyright Танк Challenger 2 Британских Вооруженных сил
Танк Challenger 2 Британских Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Лондон Киевга 14 та танк юбормоқчи, бироқ Украина ҳужумга ўтиши учун 300 дан ортиқ танк ва 500 дан ортиқ пиёда жанговар техника керак.
Ғарб мамлакатларининг қуриб бораётган қурол омборлари ва НАТОнинг 73 йилдан буён ҳарбий муваффақиятларининг йўқлиги Россияга қарши прокси-урушда ғалабага умид қилишга имкон қолдирмаётир.
Дунёдаги энг зўр Ғарб технологиялари, артиллерия ва зенит тизимлари, бронетранспортёрлар ва танклар ҳақидаги афсоналар Украинада содир бўлаётган ҳарбий ҳаракатлар театрида бўлаётган воқеаларда аччиқ ҳақиқатга ва рус қуролининг устунлига дуч келишмоқда.

Коллектив Ғарб Киев режимига Россия устидан тахминий ғалаба қозониш учун зарур бўлган оғир зирҳли машиналар сонини эҳтиёткорлик билан ҳисоблашда давом этмоқда. Британиянинг мудофаа вазири Бен Уоллес 16 январь куни мамлакат Украинага ваъда қилган “энг муҳим ҳарбий ёрдам” ҳақида батафсил маълумот берди. Ёрдам таркибида асосан "Challenger 2" танклари, АS90 ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари, юзлаб зирҳли техникалар, 100 мингта артиллерия снарядлари, шунингдек, тўртта "Apache" зарба берувчи вертолётлари бор.

Шу билан бирга, Лондонда 14 та танкни юбориш “муҳим ва Буюк Британия етакчилигини кўрсатади” деган тушунча мавжуд, бироқ, “Украина ғалаба қозониш учун 300 дан ортиқ танк ва 500 дан ортиқ пиёда жанговар техникага муҳтож”. Албатта, фақатгина Украина ғарбида “жойлаштиришга” мўлжалланган "Apache" вертолётлари "Hellfire" танкка қарши ракеталари билан махсус ҳарбий операция зонасида ҳеч нимани ўзгартира олмайди ва Британия харбий саноат комплекси қудратини намойиш этиб бера олмайди (бу ҳақида сал кейинроқ)

Британия армияси сафларида – 200 та "Challenger 2" танклари, Бундесвер ва Польша қўшинларида – 500 дан камроқ "Leopard" танклари (бундай танклар 13 та Европа мамлакатларида –жами бўлиб икки мингта). Ғарблик таҳлилчилар маълумотларига кўра, Россия асосий жанговар танклар сони (12 мингдан ортиқ) ва сифати бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ундан сўнг АҚШ иккинчи ўринда (7000 танк).

Уралвагонзаводнинг ноёб ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам, Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россия билан билвосита ёки ҳатто тўғридан-тўғри зирҳли қарама-қаршиликда, НАТО мамлакатлари фақат мўъжизага умид қилиши мумкин.
Махсус операция пайтида Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг 2000 дан ортиқ танк ва 5500 бошқа зирҳли техникалари, 3840 та артиллерия қуролларини йўқ қилган. Бартараф этилганлар орасида Ғарб аввалроқ етказиб берган 4000 зирҳли техника ва гаубицалари ҳам бор. Бундай статистика (УҚК бронетехникаларининг ўртача ойлик “демилитаризацияси” қарийб 700 техника)- АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий қуроллар билан таъминлашининг мутлақо бемаънилигини билдиради. РФ қўшинлари махсус операция зонасида Ғарб техникасини йўқ қилишга қодир. НАТО танклари Украина армияси ўрганиб қолган совет моделларидан фарқли ўқув, тактика ва логистика талаб қилишига ҳам тўхталиб ўтмаймиз. Вақтнинг ўзи АҚШнинг Киевдаги қўғирчоқларига қарши ишламоқда.

“Постукраинча келажак”

Британиянинг "Guardian" нашри ёзишича, катта қарши ҳужум учун Украинага 100 тадан кам бўлмаган НАТО танклари керак. УҚК бош қўмондони Валерий Залужний аввалроқ Ғарбдан фақат Мелитополдаги битта қарши ҳужум учун 300 танк ва 700 та жанговар пиёда машиналари талаб қилган эди.
"Bloomberg" агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Киев 10 ой ичида Ғарбдан 410 та совет танклари ва жами 4 мингдан ортиқ (аллақачон йўқ қилинган) бронетехникалар олган. Албатта, булар бефойда харажатлар. Ҳарбий ҳаракатлар натижаси аллақачон маълум ва у УҚК га етказиб берилган қуролларга асло боғлиқ эмас.
Ғарбда Россия махсус операция майдонида НАТО танкларини йўқ қилишини яхши англашади. “Челленжерлар” ва “Леопардлар”нинг халқаро обрў-эътиборига путур етади (маркетинг афсоналари). "Military Watch" нашри эскирган милтиқлар, “ўт очишни билвосита бошқарув”, "Challenger 2" “чекланган ҳаракатчанлик даражаси”ни танқид қилди ва Британия ва Германиянинг 70-тонналик махлуқлари Донбассдаги олдинги чизиққача етиб бора олмаслигини башорат қилди:
“Улар фронт яқинида жойлаштиришни режалаштирилмаяпти, балки бунинг ўрнига улар украин кучлари келажакда ушбу даражага чиқиб олишларига енгилроқ бўлиши учун машиналар билан танишиб олишлари мақсадида етказилмоқда”. Ҳозир эса УҚК нималарга эга?
АҚШ маъмурияти январь бошида Украинага ҳарбий ёрдамнинг 3 миллиард долларлик 29-пакетини эълон қилди. Унинг таркибида TOW танкка қарши ракеталари билан 50 та "Bradley" жанговар пиёда машиналари, 100 та М113 зирҳли техникалари, 18 та 155-мм лик ўзиюрар гаубицалар (ва уларга 70 мингта снарядлар), 36 та буксирга олинадиган 105 ммлик гаубицалар (ва уларга 95 мингта снаряд) бор. Ушбу эскирган қуроллар ("Bradley" жанговар пиёда машиналари 40 йилдан буён ишлатилади, М113 бронетраспортёрлари -1960-йилдан буён фойдаланишда) Пентагон омборларидан етказилмоқда. Америка бротехникаларининг сони ва сифати тактик устуворликни таъминламайди, чунки металл эскирган бўлиши (таъмир ёки модернизация талаби) шубҳасиз.
Худди шундай ёндашувдан АҚШнинг Европадаги иттифоқдошлари ҳам фойдаланишмоқда. Натижада НАТО мамлакатлари оммавий равишда Украина ҳарбий ҳаракатлар театрига ўқ отиш учун эмас, балки машғулотлар учун мўлжалланган “металлолом” улоқтирмоқда. Шимолий Атлантика альянси келажакдаги ҳарбий можароларга тайёрланмоқда.
Ғарб таҳлилчилари бугунги кунда НАТОнинг “пост-Украина келажаги учун” қайта қуролланишидан жиддий хавотирда, яъни Украина ҳозирда аллақачон ҳисобдан чиқарилган. "Breaking Defence" таъкидлаганидек: “Бир неча йиллик аксилтеррор операцияларига устувор аҳамият берганидан сўнг, альянс яна Россияга тўлиқ эътибор қаратмоқда” ва “Украинадаги замонавий урушлардан тактик ва технологик сабоқ олишдан ийманиб тургани йўқ”.
Британиянинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони британ армияси тезкор таҳлил давомида ўзини “жуда ноқулай” ҳис қилганини айтди. Лондоннинг УҚК учун асбоб-ускуналар етказиб беришдаги сахийлиги ўз армияси учун янги қуроллар олиш муаммоларидан кескин фарқ қилади. "Аjax" зирҳли разведка машиналарини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш дастури учун 10 йил давомида 4 миллиард фунт стерлинг (4,9 миллиард доллар) сарфланди, аммо 589 та Аjax машиналари фақат шартномадагина мавжуд холос.
Ғарб муаммоларининг моҳияти шунда: АҚШ ва НАТОда Россия устидан ҳарбий ғалаба қозониш учун самарали қуроллар йўқ ва стратегик боши берк кўчада. Махсус операция зонасидаги “назорат остидаги” эскалация Вашингтон ва унинг Европадаги иттифоқдошлари учун тўғридан-тўғри (бартараф этиб бўлмас) таҳдидлар яратмоқда. Россияга қарши санкциялар эса иш бермайди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида коллектив Ғарб навбатдаги (Вьетнам, Ироқ, Афғонистон ва Суриядан кейинги) шармандали геосиёсий мағлубиятга маҳкум.
Янгиликлар лентаси
0