Айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСтатуя Фемиды
Статуя Фемиды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади. Бу президент имзолаган “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.
Таъкидланишича, ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.
Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:
айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;
айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.
Қайд этилишича, айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.
Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0