АҚШ Европада колониализм сиёсатини олиб бормоқда - Лавров

© AP Photo / Virginia MayoФлаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото
Флаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Бир неча йил олдин Россиянинг узоқ муддатли газ етказиб бериш шартномасидан воз кечган Европа бугун ўзи бошқа давлатларга ана шундай таклиф билан чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. АҚШнинг Европага нисбатан сиёсатини колониализм дейиш мумкин. Унинг мақсади янги ҳудудларни ўзига бўйсундириш ва унинг ресурсларидан фойдаланиш, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
"Бугун Россия газини Европага етказиб бериш борасида кулгули ва аянчли вазият юзага келган десам, муболаға бўлмайди.

Бир вақтлар европаликлар биз таклиф қилган узоқ муддатли шартномалардан воз кечиб, газни биржада спот нархларда харид қилишни сўраган эди. Энди бўлса биржадаги нархлар, ўзингизга маълум, ва европаликларнинг ўзи Қатарга узоқ муддатли шартнома тузиш учун мурожаат қилмоқда. Қатар ҳам майли марҳамат – фақат камида 15 йил деди. Шундан сўнг улар АҚШга мурожаат қилишди –АҚШ ҳам камида 15 йил талаб қилган. Бу кеча маълум бўлди.

Менимча биржадаги нархлар зиг-загига қарам бўлмасдан, етказиб бериш имконига эга бўлган ишончли ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартномалар тузиш – ўзини энергия манбаи билан таъминлашнинг энг мақбул ва кафолатланган йўли бўларди.
Нима бўлганда ҳам, бугун Европа суюлтирилган газга ўтишга мажбур бўлмоқда. Бунининг оқибатлари эса аллақачон кўриниб қолган. Газ ва электр таъминоти билан боғлиқ барча соҳаларда ишлаб чиқариш харажатлари ошмоқда. Келажакда янада ошади.

Натижада айрим европалик ишлаб чиқарувчилар секин аста Америкага кўчиб ўтмоқда. Буни яшириб бўлмайди. Дарвоқе, экспертлар айтишига кўра Украина атрофида бўлаётган воқеаларнинг мақсадларидан бири ҳам айнан шу бўлган. Яъни Европа бизнесини рақобатдан чиқариш, иложи бўлса ўзига бўйсундириш. Буни янги, аниқроғи одатий, колониализм дейиш мумкин. Унинг мақсади ҳар доимгидек – янги ҳудудларни ўзига бўйсундириш ва унинг ресурсларидан фойдаланиш. Дастлаб Европа, кейин эҳтимол Хитой", - деди Лавров.

Россия гази ва Европа

Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ босими остида Россияга нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар киритди. Россия бунга жавобан ўз газини фақат рублда сотишини белгилади.

Устига устак қуриб битказилган ва фойдаланишга тайёр бўлган Россия ва бир неча ЕИ давлатлари шериклигида қурилган "Шимолий оқим-2" газ қувурида диверсия уюштирилди ва қувур портлатиб юборилди. Шундан сўнг Европада фақат чекланган миқдорда Россия газини олиш имкони қолди.

ЕИ Қатар ва АҚШдан олиб келинадиган суюлтирилган газга ўтишга мажбур бўлди, биржада газ ва электр энергияси нархи кескин ошиб кетди. Бундан нафақат уй хўжаликлари балким ишлаб чиқарувчилар кўпроқ зарар кўра бошлади. Кўплаб завод-фабрика ва фермер хўжаликлари фаолиятини тўхтатишга ёки бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0