Вьетнам президенти истеъфога чиқди
© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Вьетнама Нгуен Суан Фук на 12-м Азиатско-европейском саммите (ASEM) в Брюсселе.
© Sputnik / Алексей Витвицкий
/ Oбуна бўлиш
Фук 2021 йил апрель ойида президент этиб сайланган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Вьетнам ҳукмрон партияси марказий қўмитаси мамлакат президенти Нгуен Суан Фукнинг ихтиёрий истеъфосини қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда “VnExpress” газетаси қўмита баёнотига таяниб хабар берган.
“(Президент – таҳр.) бир неча мансабдор шахслар, жумладан, икки бош вазир ўринбосари ва уч вазир оғир оқибатларга олиб келган қонунбузарликларга йўл қўйгани учун жавобгар бўлган. Икки вазир ўринбосари лавозимидан кетган, икки вазир ва яна бир қанча амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилган. Жавобгарлигини яққол англаган Фук барча лавозимларидан кетишга қарор қилди”, дейилади хабарда.
Фук 2016-2021 йилларда Вьетнам бош вазири бўлган. У 2021 йил апрель ойида президент этиб сайланган.