Мудофаа вазирлиги Тошкентда ҳарбий дала ошхоналарини ташкил этди – манзил

© Мудофаа вазирлигиТошкентда иситиш пунктлари ташкил этилди
Тошкентда иситиш пунктлари ташкил этилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур жойларда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги пойтахт ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур пунктларда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
© Мудофаа вазирлигиТошкентда иситиш пунктлари ташкил этилди
Тошкентда иситиш пунктлари ташкил этилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Тошкентда иситиш пунктлари ташкил этилди
Иситиш пунктлари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:
Мирзо Улуғбек тумани — Алишеробод ва Олимлар маҳалласи (90-074-63-66, 91-773-02-42);
Миробод тумани — Биродарлик ва Парвона маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
Яккасарой тумани — Бобур ва Бошлиқ маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);
Олмазор тумани — Қуёш ва Шодиёна маҳаллалари (97-759-91-77, 97-749-92-46);
Янгиҳаёт тумани — Навқирон маҳалласи (77-019-22-19);
Учтепа тумани — Кўҳна чўпонота ва Ватан маҳаллалари
(00-244-42-29, 88-244-42-29);
Чилонзор тумани — Шараф маҳалласи (97-484-92-73);
Яшнобод тумани — Жарбоши ва Широнобод маҳаллалари
(99-494-95-14, 97-034-00-52);
Юнусобод тумани — Отчопар I ва Посира маҳаллалари
(97-463-08-75);
Шайхонтоҳур тумани — Янгибел маҳалласи (97-345-09-82);
Сергели тумани — Хонобод ва Садоқат маҳаллалари
(99-052-66-83, 99-324-73-06).
Шунингдек, фуқаролар ўз вақтларини мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.
Аввалроқ "Юксалиш" ҳаракати заруратга кўра жойларда исиниш, қурилмаларни қувватлаш, чўмилиш, овқат пишириш хоналарини тайёрлаш таклифи билан чиққани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0