Тошкент ҳайвонот боғи яна ўз фаолиятини бошлади

Ташкентский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, қорлар эрий бошлагани сабабли боғ одатдагидек иш фаолиятига қайтмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғи яна ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, қорлар эрий бошлагани сабабли боғ одатдагидек иш фаолиятига қайтмоқда.

“Ўтган шу кунларда ҳудудимизни синган дарахт шохларидан тозаладик. Энди ҳамма ерлар тозаланиб, сизга ҳеч қандай хатар хавф солмайди”, - дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, боғ ҳудудида 2 та кириш йўли очиқ ва янги катта автотураргоҳ иш бошлади.
Эслатиб ўтамиз 10 январь куни Тошкент ҳайвонот боғи вақтинча ёпилган эди. Тошкентда ёққан кучли қор туфайли ҳайвонот боғида дарахт шохлари сина бошлаган. Меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғни вақтинча ёпишга қарор қилинган.
Янгиликлар лентаси
0