Россия энергия ишлаб чиқаришда янги рекорд ўрнатди - бу нимани англатади
18:25 17.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Oбуна бўлиш
Ўтган йилда Россия ўз тарихида энг кўп миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарди ва бу нафақат ҳарбий саноатнинг ишга тушиши, балки энергия экспорти билан ҳам боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Россия электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича янги рекорд ўрнатди ва бу нафақат яхши, ҳар томонлама ажойиб. Россия Ягона энергетика тизими (ЕЭС) тизим оператори ҳудудларга таянган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди ва уларнинг айримларида ишлаб чиқаришнинг қисқариши кузатилаётган бўлса, умумий динамика қувонарли.
Россия электр энерегетика тизими еттита йирик ҳудудий бўлинмаларга эга. Бу ҳудудлар аҳолиси сони, ресурс базаси ва йирик истеъмолчиларнинг мавжудлиги, экспорт оқимларини ташкил этиш салоҳияти ва бошқа кўп омилларни ҳисобга олган ҳолда тақсимланган. Булар Марказий, Ўрта Волга, Урал, Шимолий-Ғарбий, Жанубий, Сибир ва Шарқий энергетика марказларидир.
Россия энерегетикалари 2022 йилда, юмшоқ қилиб айтганда, иқтисодиёт учун жуда оғир йил давомида энергетикларимиз 1106,3 тераватт-соат ишлаб чиқаришди, бу 2021 йилга нисбатан ўн олти бирликка кўпдир. Эътибор беринг, бу нафақат мамлакатнинг замонавий тарихидаги, балки РСФСР мавжуд бўлган даврда ҳам энг юқори, рекорд даражадаги кўрсаткичдир.
Барча минтақавий бирлашмалардан фақат Ўрта Волга ва Шимолий-Ғарбий энергетика маркази салбий тенденцияни кўрсатди. Аниқроғи, биринчи ҳудудда 110,9 (ўтган йилга нисбатан -0,6), иккинчисида эса 97,1 тераватт-соат (-0,4) ишлаб чиқарилган.
Бошқа бешта энергия тизими ўсишни кўрсатди, уларнинг баъзилари ҳатто рекорд қайд этди:
Шарқий: 44,5 тераватт-соат (+1,6 тераватт-соат)
Жанубий: 111 (+2,8)
Сибир: 224,7 (+7,3)
Марказий: 257 (+1,0)
Урал: 260,8 (+4,2)
Биз ҳудудларни атайлаб ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши бўйича эмас, балки ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми бўйича жойлаштирдик, шунда ўсиш кўлами аниқроқ бўлади.
Ушбу маълумотлар бирон бир сабабга кўра оптимизмнинг кучайишига олиб келади. Ҳар қандай иқтисодчи сизга электр энергияси ишлаб чиқариш саноат, яъни иқтисодиётнинг реал сектори ўсиши ва барқарорлигининг билвосита универсал кўрсаткичи эканлигини айтади.
Ғарб томонидан яна бир сон-саноқсиз санкциялар тўпламини жорий қилишда дастлаб эълон қилинган ва бугун такрорланаётганини эсланг: бу чекловларнинг барчаси битта мақсадни кўзлайди - улар Россия иқтисодиётини қулатишни мақсад қилган. Хўш, ишлаб чиқариш занжирининг турли тармоқлари вайрон бўлиб, ички молиявий ва ҳарбий тизимларнинг қулаши олиб келдими? Нефть ва газ долларидан маҳрум бўлган Россиянинг бюджети ижтимоий мажбуриятларни бажара олмасдан инқирозга учрадими? Жавоб – Йўқ!
Гап шундаки, ҳар қандай мамлакатда электр энергиясининг асосий истеъмолчиси – йирик саноат корхоналари ва инфратузилма объектлари ҳисобланади. Қиёсий айтганда, ҳар юз мегаватт-соат электр энергиясидан фақат ўнтаси аҳоли эҳтиёжларига сарфланади, қолгани - заводларга етказиб берилади. Шунинг учун электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми - маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўсиши ёки пасайишини англатади.
Масалан, Қрим кўпригидаги теракт ва ундан кейин Украина энергетика инфратузилмасига жавоб зарбалари берилишидан олдин ҳам Киев расмийлари ички энергия истеъмоли 20-25 фоизга камайганини эълон қилган эди. Бу уларнинг Украина ишлаб чиқаришидаги асосий улуши боғланган россиялик мижозлар билан ишлашни тўғридан-тўғри тақиқлаши оқибатида содир бўлди.
Россия энергетика тизимининг айрим бўлимларида кузатилган камайиш - фақат геосиёсий воқеалар билан боғлиқ. Шимолий-Ғарбий ишлаб чиқаришнинг пасайиши Финляндия ва Болтиқбўйи давлатларининг ўнлаб йиллар давомида илгари экспорт қилинган Россия электр энергиясини сотиб олишдан бош тортиши билан боғлиқ.
Энергия ишлаб чиқариш ўсган ҳудудларга келсак, бу эрда ҳамма нарса оддий - Марказий, Сибирь ва Уралда, яъни "темир камар" ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларда ўсди. Энг катта ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўсишни бизнинг танклар, самолётлар ва ракеталар ишлаб чиқарувчи заводлар жойлашган Урал ҳудуди кўрсатди.
Реал ҳаётда, компьютер ўйинларидан фарқли ўлароқ, битта шартли танк ишлаб чиқариш учун пул йиғиш ва компьютер тугмачасини босиш етарли эмас. Аслида ҳар бир танк - зирҳ плиталар, қуроллар, оптика, турбиналар, каучук, минглаб километр симлар, борт компьютер тизими, динамик ҳимоя учун портловчи моддалар, снарядлар учун порох, нефть, ёқилғи ва бошқа минглаб нарсалар керак бўлади. Уралдаги йирик заводлар юзлаб ва минглаб субпудратчилар билан ишлайди. Ва бугун улар 3 сменада ишламоқда.
Экспорт ҳам ошди
Узоқ Шарқда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўсиши кўп жиҳатдан экспорт учун, хусусан, Хитой ва Мўғулистонга электр энергияси етказиб беришнинг кескин ўсиши билан боғлиқ. Яна бир кутилмаган омил Қозоғистонга экспорт ҳажмининг ошиши бўлди. Қозоғистон шимолий қисми яқинда сезиларли даражада энергия очлигини бошдан кечирди. Бу тенденциянинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ - аксинча, катта трансчегаравий оқимлар бюджетга сезиларли фойда келтиради ва минглаб энергетикларимизни иш билан таъминлайди.
Умуман олганда, агар Россиянинг бирор жойида кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилса, бу ҳеч кимга зарар келтирмайди, бу яхши.