Путин Россия иқтисодиёти ўтган йили ижобий суръат кўрсатганини маълум қилди

© Пресс-служба президента РФ / Медиабанкка ўтишОбращение президента РФ В. Путина
Обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Путиннинг сўзларига кўра, 11 ой давомида ялпи ички маҳсулот атиги 2,1 фоизга қисқарган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукумат билан иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Таъкидланишича, Путин, биринчи навбатда, иқтисодиётдаги асосий кўрсаткичларни ҳам мамлакат, ҳам жаҳон бозорида муҳокама қилишни таклиф қилди. У ўтган йили бу борадаги ҳақиқий суръат ижобий бўлганини таъкидлади.
Путиннинг сўзларига кўра, 11 ой давомида ялпи ички маҳсулот атиги 2,1 фоизга қисқарган, йил якунлари бўйича эса у 2,5 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Путин, шунингдек, агросаноат ва ҳарбий-саноат комплексларидаги ўсиш суръатларини алоҳида таъкидлаб, иқтисодиётни ривожлантиришдаги ижобий тенденцияни сақлаб қолишга чақирган. Унинг таъкидлашича, баъзи корхоналар кечаю кундуз ишлашга ўтиб, жиддий суръатга эга бўлган.
Бундан ташқари, Россия президенти ташқи бозорга йўналтирилган қатор тармоқлардаги вазиятга эътибор қаратган. Хусусан, ёғочни қайта ишлаш соҳасидаги вазият муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, Путин энергия ресурслари мавзусига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, санкцияларга қарамай, нефть қазиб олиш тахминан икки фоизга ошган. Ўз навбатида, газнинг жаҳон нархларининг ошиши туфайли Россия корхоналари бюджетга тўловларни ўн фоизга оширган.
Путин, шунингдек, айрим ҳудудларда ярим кунлик иш ва иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга ишора қилган. Маҳаллий ҳокимият ва ҳукуматга бу борадаги вазиятни тўғрилаш бўйича кўрсатмалар берган.
Янгиликлар лентаси
0