Ўтган йили тез ёрдамга қанча чақириқ келиб тушди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАптечка
Аптечка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Энг кўп мурожаат Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2022 йила Ўзбекистон бўйлаб тез ёрдамга жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоитжон Ғафуровнинг сўзларига кўра, ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 366 та мурожаат тўғри келган. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга ётқизилган.
Энг кўп мурожаатлар Фарғона вилояти - 1 520 448 та (11,67 %), Андижон вилояти - 1 415 023 та (10,87 %), Тошкент шаҳри - 1 280 242 та (9,83 %), Тошкент вилояти - 1 262 187 та (9,69 %), Наманган вилоятида - 1 227 318 та (9,42 %) қайд этилган.
Маълумот учун, 2021 йилда аҳоли тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 590 минг 250 марта мурожаат қилган.
Янгиликлар лентаси
0