Сингапурда орхидеянинг янги навига Мирзиёев номи берилди - фото

Oбуна бўлиш
Ушбу кўркам ва ёйилиб ўсувчи гул Encbi Purple ва Kila Blue орхидеяларининг гибриди ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги нави Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шарафига аталди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ном бериш маросими Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Таъкидланишича, бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.
1/4
2/4
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
В Сингапуре новый сорт орхидеи назвали в честь Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Анъанага кўра, президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи - “Шавкат Мирзиёев орхидеяси” деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.
Ушбу кўркам ва ёйилиб ўсувчи гул Encbi Purple ва Kila Blue орхидеяларининг гибриди ҳисобланади. Узунлиги 45 сантиметр бўлган қат-қат япроқли қўшгуллар, уларнинг ҳар бирида 17 тадан 20 тагача гул ҳосил қилади, ҳар бир гулнинг эни 5 сантиметр атрофида. Оч сиёҳранг барглар ва косачабаргларнинг чети майин бинафшаранг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида бу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0