https://sputniknews.uz/20230117/bir-hafta-ichida-poytaxt-aholisining-gaz-va-elektrga-bolgan-ehtiyoji-qondiriladi-31516610.html
Бир ҳафта ичида пойтахт аҳолисининг газ ва электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади
Бир ҳафта ичида пойтахт аҳолисининг газ ва электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 17.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-17T08:50+0500
2023-01-17T08:50+0500
2023-01-17T10:56+0500
жамият
ҳокимият
электр энергияси
газ
бахтиёр раҳмонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31435578_0:162:3066:1887_1920x0_80_0_0_1326f059a5f3ed827d7d81937f7333f6.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бир ҳафта ичида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳокимлик раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди.Президент қайд этган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилди.Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилди.Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилишда энергетика тизимидаги мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.Унда икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди. Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31435578_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_649f97507b8034c6fbbae37e407be98f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳокимият, электр энергияси, газ, бахтиёр раҳмонов
жамият, ҳокимият, электр энергияси, газ, бахтиёр раҳмонов
Бир ҳафта ичида пойтахт аҳолисининг газ ва электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади
08:50 17.01.2023 (янгиланди: 10:56 17.01.2023) Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бир ҳафта ичида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда маълум
қилинди. Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳокимлик раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди.
Президент қайд этган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилди.
“Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.
Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилишда энергетика тизимидаги мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.
Унда икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди. Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд
этилди.