https://sputniknews.uz/20230117/avtobus-yolaklariga-videokameralar-ornatildi--iiv-31519824.html
Автобус йўлакларига видеокамералар ўрнатилди – ИИВ
Автобус йўлакларига видеокамералар ўрнатилди – ИИВ
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ автобусларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида автобуслар йўлакларига видеокамералар ўрнатмоқда. 17.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-17T13:40+0500
2023-01-17T13:40+0500
2023-01-17T13:40+0500
жамият
автобус
ҳайдовчилар
видеокамералар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15190082_0:314:3022:2014_1920x0_80_0_0_0c8667fbba13345bb15d53085ebc84ae.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Автобуслар учун ташкил этилган алоҳида йўлакларга интеллектуал видеокамералар ўрнатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова маълум қилди.Қайд этилишича, автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилган Амир Темур ва Рихсилий кўчаларининг йўл қатнов қисмига автобуслар йўлагини ажратиб турувчи 1.1 йўл ётиқ чизиғи ёнига 836 дона махсус тўсиқлар фишкалар ўрнатилди.Мазкур “А” йўлакларга 55 та интеллектуал видеокамера ўрнатилиб, енгил автомашиналар белгиланмаган жойларда тўхтаб туриши, автобусларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам берилмоқда.Бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.Бундан ташқари, ушбу йўлаклардан тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифасини бажариш вақтида кўк ёки қизил - кўк ва қизил рангли маёқчалар ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳам юриши мумкин.Шунингдек, об-ҳавонинг аномал совиб кетиши шароитида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Унга кўра, тирбанд йўналишларга 80 дона автобусларни қўшимча жалб этиш имконияти яратилди.Автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида, 24 нафар техник ходимдан иборат жами 8 та бригада тузилди. Уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашинаси бириктирилди.Йўналишларда носозликка учраб автосаройга қайтадиган автобусларни тезкор алмаштириш мақсадида, жами 39 та автобуслар захираси яратилди.Аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди.Қуйидагиларнинг захираси яратилди:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм), ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6-моддасига кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида (600 минг сўм) жаримага тортилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15190082_236:410:2375:2014_1920x0_80_0_0_982c2793cedfe0efa56abd9af2a50334.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автобус, ҳайдовчилар, видеокамералар
жамият, автобус, ҳайдовчилар, видеокамералар
Автобус йўлакларига видеокамералар ўрнатилди – ИИВ
ИИВ автобусларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида автобуслар йўлакларига видеокамералар ўрнатмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Автобуслар учун ташкил этилган алоҳида йўлакларга интеллектуал видеокамералар ўрнатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова маълум
қилди. Қайд этилишича, автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилган Амир Темур ва Рихсилий кўчаларининг йўл қатнов қисмига автобуслар йўлагини ажратиб турувчи 1.1 йўл ётиқ чизиғи ёнига 836 дона махсус тўсиқлар фишкалар ўрнатилди.
Мазкур “А” йўлакларга 55 та интеллектуал видеокамера ўрнатилиб, енгил автомашиналар белгиланмаган жойларда тўхтаб туриши, автобусларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам берилмоқда.
Бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Бундан ташқари, ушбу йўлаклардан тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифасини бажариш вақтида кўк ёки қизил - кўк ва қизил рангли маёқчалар ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳам юриши мумкин.
Шунингдек, об-ҳавонинг аномал совиб кетиши шароитида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Унга кўра, тирбанд йўналишларга 80 дона автобусларни қўшимча жалб этиш имконияти яратилди.
Автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида, 24 нафар техник ходимдан иборат жами 8 та бригада тузилди. Уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашинаси бириктирилди.
Йўналишларда носозликка учраб автосаройга қайтадиган автобусларни тезкор алмаштириш мақсадида, жами 39 та автобуслар захираси яратилди.
Аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди.
Қуйидагиларнинг захираси яратилди:
5 000 литр двигатель мойи;
2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб
бўлади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм), ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6-моддасига кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида (600 минг сўм) жаримага
тортилади.