“Юксалиш” “коммуналка” тўловини қайта ҳисоб-китоб қилишга чақирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2023
Oбуна бўлиш
Шунингдек, ҳаракат заруратга кўра жойларда исиниш, қурилмаларни қувватлаш, чўмилиш, овқат пишириш хоналарини тайёрлаш таклифи билан чиққан.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аномал совуқ оқибатларини юмшатиш юзасидан қатор таклифларни билдирди.
Ҳаракатнинг таъкидлашича, шу кунларда республика бўйлаб электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган. Мамлакат энергетика тизими бундай синовларга тайёр эмаслигини кўрсатди.
"Юксалиш” фуқароларнинг бу борадаги фикрларига таяниб, масъул давлат идораларини белгиланган ҳароратдаги иссиқлик, иссиқ сув, электр энергияси ва газ (шу жумладан, ҳисоблагичлари бўлмаган истеъмолчилар) таъминланмаган барча кунлар учун аҳоли билан қайта ҳисоб-китоб қилишга чақирган.
Ҳаракат қишнинг совуқ кунлари яна 2-3 ҳафта сақланиб қолишини инобатга олиб, қуйидаги тезкор чораларни кўришни таклиф этмоқда:
заруратга кўра жойларда исиниш, телефон ва бошқа қурилмаларни қувватлаш, чўмилиш, овқат пишириш хоналарини тайёрлаш;
кунига камида бир-икки маротаба энергия тизими раҳбарлари жонли эфирга чиқишлари керак, улар вазиятни яхшилаш учун аниқ нима қилинганлиги, қандай бахтсиз ҳодисалар бартараф этилганлиги, қаерда муаммолар сақланиб қолаётганлиги ва уларни бартараф этиш муддатлари ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот беришади;
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун кўп функцияли call-марказни ишга тушириш.
Мирзиёев газ бўлмаган ҳудудларга суюлтирилган газ ёки кўмир етказиш вазифасини қўйди
Янгиликлар лентаси
0