Тожикистонлик футболчи “Бухоро” клубига мураббий бўлди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФутбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото
Футбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2023
Oбуна бўлиш
Клуб янги мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоа ва мураббийлар таркибини кучайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Тожикистонлик футболчи Aкмал Холматов Ўзбекистоннинг “Бухоро” клубига мураббий бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Спортчини жамоага “Бухоро” бош мураббийи Ҳаким Фузаилов таклиф қилган. Клуб янги мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоа ва мураббийлар таркибини кучайтирмоқда.
Холматов ўзининг футбол фаолияти давомида Тожикистоннинг “Истиқлол” ва “Регар-ТадAЗ”, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Aндижон”, “Сўғдиёна” ва Эроннинг “ПAС” клубларида тўп сурган.
2001 йилда спортчи Ўзбекистон фуқаролигини олган. 2019 йилда у футболчи сифатида фаолиятини якунлагани ва мураббийлик фаолиятини бошлаш истаги борлигини эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0