https://sputniknews.uz/20230116/shavkat-mirziyoev-dxx-va-bosh-prokuraturaga-alohida-topshiriq-berdi-31497284.html
Шавкат Мирзиёев ДХХ ва Бош прокуратурага алоҳида топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев ДХХ ва Бош прокуратурага алоҳида топшириқ берди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратураси нефтегаз ва энергия назорати тизимларидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўради.
2023-01-16T11:19+0500
2023-01-16T11:19+0500
2023-01-16T12:42+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
бош прокуратура
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/10/31496933_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f8a2c2ad1941fb24ec32effa282cd77b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратураси нефтегаз ва энергия назорати тизимларидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўради. Президент Шавкат Мирзиёев энергетика мавзусига бағишланган йиғилишда тегишли топшириқларни берди.Йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.Таъкидланишича, охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимидан озод этилгани, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгилангани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/10/31496933_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_61be2c3098c6b5c6f21d2051d03377d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дхх ва бош прокуратура президент шавкат мирзиёев топшириқ нефтегаз ва энергия назорати тизимлари коррупция
дхх ва бош прокуратура президент шавкат мирзиёев топшириқ нефтегаз ва энергия назорати тизимлари коррупция
Шавкат Мирзиёев ДХХ ва Бош прокуратурага алоҳида топшириқ берди
11:19 16.01.2023 (янгиланди: 12:42 16.01.2023) Маълум қилинишича, охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратураси нефтегаз ва энергия назорати тизимларидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўради. Президент Шавкат Мирзиёев энергетика мавзусига бағишланган йиғилишда тегишли топшириқларни
берди. Йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.
“Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?”, - дея савол қўйди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.
ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимидан
озод этилгани, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида
3 ой синов муддати белгилангани хабар қилинган эди.