https://sputniknews.uz/20230116/putin-erdogan-31512014.html
Путин Эрдоғаннинг эътиборини Киевнинг бузғунчи ҳаракатларига қаратди
Путин Эрдоғаннинг эътиборини Киевнинг бузғунчи ҳаракатларига қаратди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Туркия етакчилари телефон орқали суҳбат қилишди. 16.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-16T20:12+0500
2023-01-16T20:12+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
туркия
украина
владимир путин
режеп таййип эрдоған
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/19/21079516_0:181:2999:1868_1920x0_80_0_0_7faab392e6b8676d4ed83f5ce0bd4e84.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Таййип Эрдоған орасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати хабар бердиТомонлар Россия-Туркия ҳамкорлигини ҳар томонлама янада ривожлантириш тарафдорлигини яна бир бор тасдиқладилар. Устувор йўналишлар қаторида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Россия табиий газини етказиб бериш ва Туркияда минтақавий газ хабини яратиш режалари ҳам бор.Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашиш давом этди. Хусусан, Туркия томони ташаббуси билан ва яқинда Анқарадаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолда Россия ва Украинанинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарлари маҳбусларни, биринчи навбатда, ярадорларни алмашиш масаласини муҳокама қилишини айтиб ўтди.Томонлар, шунингдек, 2022 йил 22 июлдаги Украина ғалласини Қора денгиз портларидан экспорт қилиш ҳамда Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш тўсиқларини олиб ташлаш бўйича Истанбул "пакет" келишувларини амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.Бундан ташқари, Туркия-Сурия муносабатларини нормаллаштириш масалалари, жумладан, Анқаранинг Россия, Туркия ва Сурия вакиллари иштирокида маслаҳатлашувларни бошлаш ташаббуси жиҳатидан муҳокама қилинди. Шунингдек, Россия, Туркия ва Эроннинг Остона жараёни доирасида Суриядаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликдаги ишининг амалий аҳамияти қайд этилди.
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/19/21079516_135:0:2864:2047_1920x0_80_0_0_5adabaab0a8a5d9291aed80b32de3177.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, украина, владимир путин, режеп таййип эрдоған, россия
дунёда, туркия, украина, владимир путин, режеп таййип эрдоған, россия
Путин Эрдоғаннинг эътиборини Киевнинг бузғунчи ҳаракатларига қаратди
20:12 16.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Россия ва Туркия етакчилари телефон орқали суҳбат қилишди.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Таййип Эрдоған орасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати
хабар берди
Томонлар Россия-Туркия ҳамкорлигини ҳар томонлама янада ривожлантириш тарафдорлигини яна бир бор тасдиқладилар. Устувор йўналишлар қаторида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Россия табиий газини етказиб бериш ва Туркияда минтақавий газ хабини яратиш режалари ҳам бор.
Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашиш давом этди. Хусусан, Туркия томони ташаббуси билан ва яқинда Анқарадаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолда Россия ва Украинанинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарлари маҳбусларни, биринчи навбатда, ярадорларни алмашиш масаласини муҳокама қилишини айтиб ўтди.
Владимир Путин Киев режимининг Ғарб ҳомийлари кўмагида жанговар ҳаракатларни кучайтиришга, етказиб берилаётган қуроллар ва ҳарбий техника ҳажмини оширишга қаратилган бузғунчи ҳаракатига эътибор қаратди. Россия президенти Киевнинг иккиюзламачилик сиёсатига православ Рождество байрами кунларида ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этишини мисол келтирди.
Томонлар, шунингдек, 2022 йил 22 июлдаги Украина ғалласини Қора денгиз портларидан экспорт қилиш ҳамда Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш тўсиқларини олиб ташлаш бўйича Истанбул "пакет" келишувларини амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.
Бундан ташқари, Туркия-Сурия муносабатларини нормаллаштириш масалалари, жумладан, Анқаранинг Россия, Туркия ва Сурия вакиллари иштирокида маслаҳатлашувларни бошлаш ташаббуси жиҳатидан муҳокама қилинди.
Шунингдек, Россия, Туркия ва Эроннинг Остона жараёни доирасида Суриядаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликдаги ишининг амалий аҳамияти қайд этилди.