https://sputniknews.uz/20230116/mirziyoev-singapurga-tashrifini-3-kundan-1-kunga-qisqartiradi-31496535.html
Мирзиёев Сингапурга ташрифини 3 кундан 1 кунга қисқартиради
Мирзиёев Сингапурга ташрифини 3 кундан 1 кунга қисқартиради
Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг сўзларига кўра, у энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб, шундай қарорга келган.
2023-01-16T11:01+0500
2023-01-16T11:01+0500
2023-01-16T12:40+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
сингапур
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31447108_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_859d74fc40a4a6514983d38faa497f2a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилади. Бу ҳақда давлат раҳбари аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда маълум қилди, деб хабар берди президент матбуот котиби.Президентнинг сўзларига кўра, у мамлакатдаги энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб, шундай қарорга келган.Мирзиёев Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, бу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи 16-18 январь кунларига режалаштирилган эди. Ўзбекистон раҳбари Сингапур президенти ва бош вазири билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиши керак эди.
сингапур
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31447108_76:0:1213:853_1920x0_80_0_0_c46e2f3a6df6ad7a47697d155710d7ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев сингапур ташриф сана
шавкат мирзиёев сингапур ташриф сана
Мирзиёев Сингапурга ташрифини 3 кундан 1 кунга қисқартиради
11:01 16.01.2023 (янгиланди: 12:40 16.01.2023) Ўзбекистон президентининг сўзларига кўра, у мамлакатдаги энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб, шундай қарорга келган.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилади. Бу ҳақда давлат раҳбари аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда маълум қилди, деб
хабар берди президент матбуот котиби.
Президентнинг сўзларига кўра, у мамлакатдаги энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб, шундай қарорга келган.
Мирзиёев Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, бу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.
Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи 16-18 январь кунларига
режалаштирилган эди. Ўзбекистон раҳбари Сингапур президенти ва бош вазири билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиши керак эди.