Германия аҳолиси Ғарбнинг Россияга сиёсатига қарши - видео

Oбуна бўлиш
Берлинда Ғарбнинг Россияга қарши олиб бораётган сиёсатидан норози бўлган аҳоли намойишга чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Берлинда Ғарбнинг Россияга қарши сиёсатига қарши оммавий намойиш бўлиб ўтди.
Намойишчилар Германияда социалистик ҳаракат рамзи бўлган қизил байроқлар кўтариб олишган. Байроқлар орасида ДХР ва СССР байроқларини ҳам кўриш мумкин.
Маҳаллий нашрлар маълумотларига кўра, социалистик ҳаракат етакчилари Роза Люксембург ва Карл Либкнехтга бағишланган анъанавий хотира маршига бир неча минг чиққан.
Намойишчилар шиорлари орасида Россияни қўллаб-қувватловчи чақириқлар ҳам бор. Масалан "Россиядан қўлингни торт", "Россия ва Хитой билан тинчлик ўрнатилсин" каби.
Янгиликлар лентаси
0