https://sputniknews.uz/20230116/dxx-va-bosh-prokuratura-31497991.html
ДХХ ва Бош прокуратура ишдан бўшатилган мутасаддилар фаолиятини ўрганади
ДХХ ва Бош прокуратура ишдан бўшатилган мутасаддилар фаолиятини ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрди.
2023-01-16T11:44+0500
2023-01-16T11:44+0500
2023-01-16T12:44+0500
сиёсат
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
бош прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18828292_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_92546bc10e3817487d7bdc73a73ecec0.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.Бугун давлат раҳбари ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.Президент юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйганини таъкидлади. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди. Шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдураҳмонов, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.ДХХ ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганади. Президент топшириғига кўра, агар қонун бузилишлар аниқланса, қатъий жавобгарликка тортилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18828292_158:0:1118:720_1920x0_80_0_0_a3c7bfc245026f3b53d7dad3b4f3df27.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дхх бош прокуратура шавкат мирзиёев текшириш мутасаддилар
дхх бош прокуратура шавкат мирзиёев текшириш мутасаддилар
ДХХ ва Бош прокуратура ишдан бўшатилган мутасаддилар фаолиятини ўрганади
11:44 16.01.2023 (янгиланди: 12:44 16.01.2023) Бугунги йиғилишда, жумладан, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Фарҳод Абдураҳмонов, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
маълум қилди. Бугун давлат раҳбари ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйганини таъкидлади. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев
лавозимидан озод этилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди. Шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдураҳмонов, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати
белгиланди.ДХХ ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганади. Президент топшириғига кўра, агар қонун бузилишлар аниқланса, қатъий жавобгарликка тортилади.