https://sputniknews.uz/20230115/toshkent-xalqaro-sport-arbitraj-markazi-tashkil-etiladi-31485175.html
Тошкент халқаро спорт арбитраж маркази ташкил этилади
Тошкент халқаро спорт арбитраж маркази ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Марказнинг асосий вазифаларидан бири спорт соҳасида келиб чиқадиган низоларни, хусусан, допинг билан боғлиқ низоларни арбитраж орқали ҳал этишни ташкил этиш... 15.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-15T19:48+0500
2023-01-15T19:48+0500
2023-04-05T15:49+0500
жамият
тошкент
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_553cd946b985f36327b7267a8852c72b.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Тошкент халқаро спорт арбитраж марказини ташкил этилади. Бу Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига чиқарган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.Спорт арбитражи марказининг асосий вазифалари қуйидагилар бўлади:Спорт арбитражи марказига арбитр сифатида Ўзбекистон фуқароси бўлган мутахассислар билан бир қаторда хорижий давлатлардан спорт соҳасидаги малакали арбитрлар ҳам жалб этилиши мумкин.Спорт арбитражи маркази қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда низоларни медиация йўли билан ҳал этиш ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.Марказ фаолиятини молиялаштириш спорт федерациялари, спорт ташкилотлари ҳамда спорт клублари томонидан тўланадиган бадаллар ҳамда бошқа қонунга зид бўлмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/07/26905567_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_fec91cdaf86b546b0d618d7fda52eb60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, спорт
Тошкент халқаро спорт арбитраж маркази ташкил этилади
19:48 15.01.2023 (янгиланди: 15:49 05.04.2023) Марказнинг асосий вазифаларидан бири спорт соҳасида келиб чиқадиган низоларни, хусусан, допинг билан боғлиқ низоларни арбитраж орқали ҳал этишни ташкил этиш бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Тошкент халқаро спорт арбитраж марказини ташкил этилади. Бу Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига чиқарган қонун лойиҳасида
кўзда тутилган. Спорт арбитражи марказининг асосий вазифалари қуйидагилар бўлади:
турли давлатларда жойлашган спорт ташкилотлари, шу жумладан, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) ўртасида юзага келадиган спорт соҳасидаги шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, хусусан, допинг билан боғлиқ низоларни арбитраж орқали ҳал этишни ташкил этиш;
халқаро спорт арбитраж орқали низоларни ҳал этиш соҳасида тажриба алмашиш;
Спорт арбитражи марказида низоларни ҳал этишга хорижий арбитрларни жалб қилиш;
халқаро спорт арбитраж, шу жумладан, допинг билан боғлиқ низоларни суддан ташқари ҳал этиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Спорт арбитражи марказига арбитр сифатида Ўзбекистон фуқароси бўлган мутахассислар билан бир қаторда хорижий давлатлардан спорт соҳасидаги малакали арбитрлар ҳам жалб этилиши мумкин.
Спорт арбитражи маркази қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда низоларни медиация йўли билан ҳал этиш ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Марказ фаолиятини молиялаштириш спорт федерациялари, спорт ташкилотлари ҳамда спорт клублари томонидан тўланадиган бадаллар ҳамда бошқа қонунга зид бўлмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.