https://sputniknews.uz/20230115/surxondaryoda-ikki-hudud-gaz-taminoti-bolimi-rahbarlari-ishdan-boshatildi-31481251.html
Сурхондарёда икки ҳудуд газ таъминоти бўлими раҳбарлари ишдан бўшатилди
Сурхондарёда икки ҳудуд газ таъминоти бўлими раҳбарлари ишдан бўшатилди
Sputnik Ўзбекистон
Фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 15.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-15T14:53+0500
2023-01-15T14:53+0500
2023-01-15T14:53+0500
сиёсат
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31481087_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e6013f15f2733819fed1d07640fb0e26.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўтказилган муҳокама йиғилишида ҳудудларда бир қатор муаммолар аниқланганини таъкидлаб, масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарсиз эканини қайд этган.Жумладан, биринчи навбатда аҳолига газ етказиб бериш лозимлиги белгиланган бўлса-да, Термиз шаҳри ва Шеробод туманида умумий овқатланиш шохобчалари, ҳаммом ва бошқа тармоқдан узилиши керак бўлган объектлар табиий газдан фойдаланиб келган.Таъкидланишича, ҳудуд масъуллари бу ҳолатни назоратсиз қолдиришган, шунингдек, бу ҳудудларда газ соҳаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.Қосимов фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берди.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31481087_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_55e287bacdb8b1e22a64312e87c03236.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сурхондарё
Сурхондарёда икки ҳудуд газ таъминоти бўлими раҳбарлари ишдан бўшатилди
Фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўтказилган муҳокама йиғилишида ҳудудларда бир қатор муаммолар аниқланганини таъкидлаб, масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарсиз эканини қайд этган.
Жумладан, биринчи навбатда аҳолига газ етказиб бериш лозимлиги белгиланган бўлса-да, Термиз шаҳри ва Шеробод туманида умумий овқатланиш шохобчалари, ҳаммом ва бошқа тармоқдан узилиши керак бўлган объектлар табиий газдан фойдаланиб келган.
Таъкидланишича, ҳудуд масъуллари бу ҳолатни назоратсиз қолдиришган, шунингдек, бу ҳудудларда газ соҳаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.
Қосимов фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берди.