Непалда бортида 72 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради – видео

© AFP 2023 / Krishna Mani Baral На месте крушения самолета Yeti Airlines в Непале
На месте крушения самолета Yeti Airlines в Непале  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, “Yeti Airlines” авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 32 киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Непалнинг “Yeti Airlines” авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳалокат учради, деб хабар бермоқда “The Kathmandu Post” газетаси.
Маълум қилинишича, ҳодиса Покхара аэропортида рўй берган. Самолёт Покхарадан Катмандуга учиши керак бўлган.
Авиакомпания вакилининг сўзларига кўра, самолёт бортида 68 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 32 киши ҳалок бўлган.
Непал бош вазири Пушпа Камал Дахал Вазирлар маҳкамасининг тезкор йиғилишини ўтказишга қарор қилган. Тегишли вазирликларга ҳодиса сабабларини аниқлаш ва тезкор қутқарув ишларини самарали ўтказишни топширган.
Янгиликлар лентаси
0