Миллий антидопинг қоидалари ишлаб чиқилади ва жорий этилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМосковская антидопинговая лаборатория
Московская антидопинговая лаборатория - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон антидопинг қоидалари билан республикада фаолият юритиб келаётган спортчилар ва спорт ташкилотларининг мутахассислари таништирилади.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистонда миллий антидопинг қоидалари ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Бу Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига чиқарган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Антидопинг қоидалари 2024 йил январигача ишлаб чиқилиши белгиланган. У билан Миллий антидопинг агентлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги шуғулланади.
Миллий антидопинг қоидалари билан республикада фаолият юритиб келаётган спортчилар ва спорт ташкилотларининг мутахассислари таништирилади.
Қуйидагилар амалга оширилади;
- антидопинг назоратининг самарали тизимини жорий этиш;
- спортда тақиқланган дори воситалари ва бошқа моддалар бўйича йиллик рўйхат ишлаб чиқиш;
- давлат ва нодавлат (телевидение ва радио, даврий нашрлар) ва электрон (веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар) оммавий ахборот воситалари орқали доппинга қарши курашиш мавзусида чиқишларни ташкил этиш;
- миллий антидопинг агентлиги мутахассисларини хорижий антидопинг ташкилотлари малака ошириш сафарига юбориш.
Миллий антидопинг агентлигига янги раҳбар тайинланди
Янгиликлар лентаси
0