Магистратурага кирмоқчи бўлганлар учун қўшимча имконият яратилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига аризаси рад этилган талабгорлар учун аризаларини таҳрирлаш имконияти берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун магистратура қишки қабули учун рўйхатдан ўтган, лекин аризаси қабул қилинмаган талабгорлар учун қўшимча қулайлик яратилди. Бу ҳақда Таълим назорати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига аризаси рад этилган талабгорлар 15 январь соат 23.59 га қадар аризаларини таҳрирлаш имкониятига эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин эди. Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.
Давлат қабул комиссияси қарорига биноан, истисно тариқасида фақат ушбу 2022/2023-ўқув йили магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топширишига рухсат берилган.
Янгиликлар лентаси
0