Ердаги коинот. Тошкент телеминорасининг ўзига хослиги нимада?

© Sputnik/Зафар ХалиловЗима в Ташкенте.
Зима в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент телеминораси Бутунжаҳон миноралари ассоциациясига киритилган ва дунёдаги энг катта миноралар орасида 12-ўринда туради.
Тошкент телеминораси бундан роппа-роса 38 йил илгари очилганди. Уни 1978 йилда бунёд этиш бошланган ва 1985 йил 15 январда фойдаланишга топширилган.
Телеминорасининг баландлиги 375 метрни ташкил қилади. Бу Марказий Осиёдаги очиқ кузатув майдончаларига эга энг баланд бинолардан биридир.
Структуранинг умумий массаси 6 минг тоннадан ортиқ. Иншоот баландлиги 93 метр бўлган учта “оёқ” устида жойлашган ва 9 балли зилзилага бардош бера олади.
Шунингдек, телеминора ҳудудида иккита айланадиган ресторан мавжуд.
Улуғвор иншоот қандай қурилган, машҳур “Коинот” ресторанида қандай таомлар пиширилади, бино яна неча йил туриши мумкин ва яна кўп нарсалар ҳақида – Sputnik репортажида билиб олинг.
Янгиликлар лентаси
0