https://sputniknews.uz/20230115/buxoro-turizm-markazi-uchun-boshqa-er-maydoni-tanlanadi-31485409.html
Бухоро туризм маркази учун бошқа ер майдони танланади
Бухоро туризм маркази учун бошқа ер майдони танланади
Sputnik Ўзбекистон
Марказ қурилишини сўнгги кунларда ОАВ ва жамоатчилик қизғин муҳокама қилаётган эди. 15.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-15T19:01+0500
2023-01-15T19:01+0500
2023-01-15T19:01+0500
жамият
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19393652_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_f14249c3131d842d369e480545d4bcb7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Бухоро туризм марказини қуриш учун бошқа мақбул ер майдони танланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, ҳозир марказ лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.Сўнгги кунларда ОАВ ва жамоатчилик Бухоро туризм маркази қурилишини кенг муҳокама қилаётган эди. 32,6 гектар майдонни эгаллаган мажмуани қуриш учун ҳокимликлар, прокуратура, спорт аренаси ва бошқа бинолар бузилиши мумкинлиги айтилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19393652_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_31be41ff3cc686dde5763044231f68f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бухоро
Бухоро туризм маркази учун бошқа ер майдони танланади
Марказ қурилишини сўнгги кунларда ОАВ ва жамоатчилик қизғин муҳокама қилаётган эди.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Бухоро туризм марказини қуриш учун бошқа мақбул ер майдони танланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, ҳозир марказ лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.
“Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдони танланади. Шунингдек, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади”, - дейилади хабарда.
Сўнгги кунларда ОАВ ва жамоатчилик Бухоро туризм маркази қурилишини кенг муҳокама қилаётган эди. 32,6 гектар майдонни эгаллаган мажмуани қуриш учун ҳокимликлар, прокуратура, спорт аренаси ва бошқа бинолар бузилиши мумкинлиги айтилганди.